Apple етарлича iPhone сотолмагани учун Samsung’га юз миллиард жарима тўлаши керак... Қанақасига!?

  •   DiMaX
  •  2235
  •  27.06.2019 17:42

Apple етарлича iPhone сотолмагани учун Samsung’га юз миллиард жарима тўлаши керак... Қанақасига!?

Samsung компанияси Apple корпорациясидан юз миллиард вон миқдорида жарима талаб қилмоқда. Бунга эса купертиноликлар етарлича миқдорда iPhone сота олмаганликлари сабаб бўляпти.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Qualcomm устидан бўлаётган судда Apple жаримага тортилди!

Гап шундаки, Apple ўз смартфонлари учун маълум миқдордаги OLED-дисплейларни харид қилиш бўйича Samsung билан шартнома тузган эди. Шунга асосан, 2018 йили жанубий кореяликлар унга 200 миллионта дисплей сотишлари керак эди. Бироқ iPhone X (сотиб олиш) савдолари яхши бўлмагани учун, купертиноликлар шартномада кўрсатилган миқдорда экран харид қилишмаган.

Энди эса Samsung ўша шартнома талаблари бажарилмаганлигини айтиб, Apple’дан жарима ундириш пайига тушган. Купертиноликлар бўлса тўловни нақд бермасдан, ўрнига ўзларининг бошқа қурилмалари учун OLED-экранлар буюртма қилиш билан қутулмоқчи бўлиб туришибди.

Томонлар ҳозирча бу борада аниқ келишувга эришганлари йўқ.

ЎҚИНГ: Apple ақлдан озди - энди “Оскар”ни ҳам олмоқчи!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!