Apple гаджетининг «кушанда»си тақдимотидан аввал Huawei унинг иловасини тарқатмоқда!

  •   DiMaX
  •  1005
  •  03.12.2018 11:30

Apple гаджетининг «кушанда»си тақдимотидан аввал Huawei унинг иловасини тарқатмоқда!

Huawei Mate 20 туркумидаги смартфонлар намойишидан аввалроқ интернетда тарқалган хабарларга кўра, компания ҳақиқий симсиз қулоқчиннинг иккинчи авлодини ҳам тайёрлаган. Бироқ FreeBuds 2 Pro номли бу девайс телефонлар билан бирга ҳам, умуман ҳозиргача ҳам тақдим этилгани йўқ.

ЎҚИНГ: Apple’дан аввал: Huawei симсиз қувват оладиган қулоқчин чиқармоқда

Энди эса Huawei компаниясининг иловалар дўконига аллақачон расмий FreeBuds иловаси жойлаб қўйилганлиги маълум бўлди. Ҳажми 21,3 мегабайтни ташкил этувчи ушбу дастур бу каталогга сентябрдаёқ юкланган бўлиб, ҳозиргача ўн мингтача фойдаланувчи уни ўрнатиб ҳам олган. Шунга қараганда, Huawei FreeBuds 2 қулоқчинининг тақдимоти ҳам яқин.

Хитойлик техногигантнинг слайдер флагмани билан бирга тақдим этилган Honor FlyPods қулоқчинидаги сингари, Huawei FreeBuds 2 моделида ҳам Pro-версиядан ташқари, оддий вариантиям бўлиши кутилмоқда. Улар функцияларга бойлиги жиҳатидан ўзаро фарқланса-да, ҳар иккала версияси симсиз қувватлана олади.

Apple AirPods девайсининг «кушанда»си бўлиши кутилаётган FreeBuds 2 симсиз қулоқчинларини Huawei қачон расман намойиш этиши ҳозиргача номаълум. Эҳтимол, мазкур аксессуар келаси йил бошида, Huawei P30 смартфони билан бирга тақдим этилар.

Дарвоқе, турли компанияларнинг айрим русумлардаги симли ва симсиз қулоқчинларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 132 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Брюс Ли расман хабар қилди: Huawei компанияси Android ўрнига Kirin OS’ни тайёрлаяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!