Apple гаджетларида “Тунги режим” қандай ишга туширилади?

Apple гаджетларида “Тунги режим” қандай ишга туширилади?

2016 йилнинг 18 июль куни Apple тақдим этган  iOS’нинг янги – 9.3 талқини фойдаланувчиларга 60 га яқин янги функция ва режимларни тақдим этди. Кенг кўламли ўзгаришларга бой янги тизимни бугунги кунга қадар 90 фоизга яқин “Олма” қурилмалари юклаб олган.

Жумладан, Night Shift (тунги смена) режими шу имкониятлар жумласига киради. Унинг ёрдамида iPhone ёки iPad мобиль алоқа қурилмалари автоматик ва белгиланган жадвалга кўра қурилмалар орқали тунги шароитда қулай ўқиш шаротини яратади.

Бу режимда дисплей сариқ тусга кириб, кўзни ёрқин нурдан ҳимоя қилади. Яъни, қурилма экранининг рангли ҳарорати сутка вақтидан келиб чиқиб, ўзгариб туради.

Night Shift режими экрандаги кўз учун зарарли бўлган кўк ранг меъёрини камайтириб, кўзни толиқишдан ҳимоя қилади.

Агар сиздаги Apple қурилмаси iOS 9.3 операцион тизимин юклаб олган бўлса, “Созламалар” бўлимига киринг ҳамда “Эркан ва ёруғлик” бўлимидаги “Рангли ҳароратни ўзгартириш жадвали”ни танланг.

Бахтга қарши, Тунги режим (Night Shift)ни “Олма” корпорациясининг ҳамма қурилмалари ҳам қўллаб-қувватламайди. Жумладан, iPhone 5, iPhone 4s ва эски iPad’лар ҳам.

Тунги режимни қўллаб-қувватлайдиган қурилмалар рўйхати:

iPod touch 6G

iPhone 5s

iPhone 6

iPhone 6s

iPhone SE

iPhone 6 Plus

iPhone 6s Plus

iPad Air

iPad Air 2

iPad mini 2

iPad mini 3

iPad mini 4

9,7-дюймли iPad Pro

12,9-дюймли iPad Pro

Night Shift режими аввалига қувватни тежаш режими билан чиқиша олмайди, деган фикр пайдо бўлди. Чунки бошида Night Shift режими фаол маҳалда қувватни тежаш режимини ишга туширсангиз, Night Shift режими ўчиб қоларди. Қувват тежаш режими iOS-қурилмасидаги аккумуляторнинг узоғроқ ишлашига хизмат қилади. Қувват тежаш режимида iPhone, iPad ёки iPod Touch’даги баъзи функциялар ўчирилади.

Бундан кўриниб турибдики, Night Shift режими қувватни аямасдан ейдиган режим. Фойдаланувчилар “Apple иккала режимни ҳам бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконини яратганида яхши бўлар эди”, деб ўйлаб туришганида бу имконият ҳам яратилди.

Бунинг учун қуйидаги тавсияга қулоқ тутинг:

1-қадам: “Созламалар” –> Аккумулятор ва “Қувватни тежаш режими”ни ёқинг.

2-қадам: “Созламалар”га кириб –> Асосий –> Siri’ни танланг.

3-қадам: “Тил” бўлимидан “Инглиз тили” (Америка қўшма штатлари)ни танланг ва буни тасдиқланг.

4-қадам: Siri овозли ёрдамчисини ишга туширинг ва «Enable Night Shift» (энэйбл найт шифт) буйруғини беринг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!