Apple ҳам 5G технологияси синовига киришмоқда

  •   DiMaX
  •  764
  •  28.07.2017 12:25

Apple ҳам 5G технологияси синовига киришмоқда

АҚШнинг Алоқалар бўйича федерал комиссияси Apple’нинг ўз 5G алоқа тармоғини синаб кўриш ҳақидаги аризасига ижобий жавоб берган. Бу тўғрида Engadget нашри маълум қилмоқда.

Apple’дагилар кенг полосали тизимларда бир миллиметрлик тўлқинлар технологиясига асосий эътиборни қаратишмоқда. Ушбу технология T-Mobile ва Sprint сингари рақобатчилар технологиясига нисбатан частотаси юқорироқ ҳамда тўлқин узунлиги қисқароқдир.

Мазкур ишланманинг ўзига хос жиҳати маълумотлар узатиш тезлигининг ўта юксак эканлигидадир. Аммо унинг камчилиги мавжуд – бу тўлқинлар объектлар орқали ўтишга қийналади, ушбу алоқанинг яхши ишлаши учун ўзаро боғланувчи субъектлар тўғридан-тўғри кўриниб туриши лозим.

Айтиш керакки, Apple маълумот узатишнинг ушбу усулини ҳали эндигина ўзлаштирмоқда. Facebook, Google, Samsung ва Starry каби компаниялар эса аллақачондан бери бу соҳада ишлаб келишаётир.

Apple ҳозирча бу борада ҳеч қанақа тафсилотни ошкор этмаяпти. Маълум бўлгани шуки, 5G технологиясини Калифорниядаги офисларга яқин бўлган иккита жойда, 2018 йилнинг августида синаб кўрмоқчи.

 Ўз навбатида, бошқа мамлакатлар ва корпорациялар ҳам 5G соҳасидан четда қолаётганлари йўқ. Масалан, Япония 2020 йилгача ўз ҳудудини 5G авлоди алоқаси билан тўлиқ қоплашни режалаштирган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!