Apple ҳам атиги 200 долларлик, тағин A13 процессорли iPhone тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  1728
  •  13.07.2020 12:19

Apple ҳам атиги 200 долларлик, тағин A13 процессорли iPhone тайёрлаяпти!

Ҳозирда купертиноликларнинг энг арзон смартфони iPhone SE 2020 (ёки iPhone SE 2) модели бўлади. Лекин бошқа компаниялар унинг нархида ёки ундан ҳам арзон смартфонлар тайёрлаб, рақобатни кучайтиришмоқда.

ЎҚИНГ: Apple – АҚШ ғурури, лекин рейтингда кучли учликни бошқа компания смартфонлари банд этди!

Дам олиш кунлари интернетда тарқалган миш-мишларга кўра, Apple энди ундан ҳам арзон айфон устида ишламоқда. Инсайдерлар унинг 200–300 долларга нархланишини айтишмоқда. Агар шу нарх атрофида чиқса, бу iPhone ўз тоифасидаги барча Android-смартфонларни маҳв этади!

Дастлаб бу смартфоннинг эскироқ бирор процессори базасида тайёрланиши тахмин қилинаётган эди. Лекин инсйдерлар бераётган сўнгги маълумотларга кўра, купертиноликлар унда ҳам Apple A13 чипсетини қўллашмоқчи. Агар шундай бўлиб чиқса, ушбу арзон айфон бошқа компанияларнинг айрим флагманларидан ҳам тезкор бўлади!

ЎҚИНГ: «Қирол ўлди. Яшасин қирол!» – жаҳон рекордчисини AnTuTu’да тор-мор этишди!

Айтиш керакки, Apple A13 мобил платформаси сўнгги флагманлар – iPhone 11, iPhone 11 Pro, iPhone 11 Pro Max ҳамда ихчам iPhone SE 2020 моделининг ҳам «электрон юраги» ҳисобланади. Биз ушбу процессор ҳамда Qualcomm компаниясининг флагман чипсети – Snapdragon 865 ўртасидаги жиддий «жанг» акс этган «жонли» видеони ҳам чиқарганмиз.

Купертинолик корпорация iPhone 12’лар қадоғидан оддий – симли EarPods қулоқчинини олиб ташлаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин Apple зиқналиги ҳали бу билан ҳам тугамас экан – уларнинг қутиси ичида қувватлаш адаптери ҳам бўлмайди. Apple’нинг ўзи буни бошқача йўл билан тасдиқлаган, инсайдер эса қулоқчинсиз ва қувватлагичсиз iPhone 12 қадоғини видеода кўрсатган.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар билан бирга iPhone SE Plus, кейин эса – iPhone SE 3 ҳам чиқади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!