Apple ҳам коронавирусдан ҳимояловчи ниқоб намойиш этди

  •   DiMaX
  •  508
  •  08.04.2020 12:46

Apple ҳам коронавирусдан ҳимояловчи ниқоб намойиш этди

Пандемияга айланиб улгурган коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи, айниқса, тиббиёт соҳаси ходимларида юқори. Apple айнан уларга мўлжалланган Face Shield тиббиёт ниқобини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Apple яна битта узоқ кутилган гаджетини тасдиқлади! (+видео)

Face Shield аслида ниқобдан кўра, юз қалқонига кўпроқ ўхшайди. Унинг тузилиши ҳам оддий – катта пластик экран ва бошга бириктириб қўйиш учун тасма. Шифокорлар бунда ниқоб билан юз орасидаги масофани созлай оладилар. Apple алоҳида ҳужжатда Face Shield тўғрисидаги батафсил маълумотларни ва уни йиғиш қўлланмасини ҳам эълон қилган.

Тим Кук эълон қилишича, Apple ҳар ҳафтада миллион дона Face Shield ишлаб чиқаришга тайёр. Уларни АҚШдаги ҳамда бошқа мамлакатлардаги касалхоналар ва тиббиёт муассасаларига етказиб беришади. Корпорация уларнинг биринчи партиясини аллақачон Калифорниядаги Санта-Клара шаҳри касалхонасига етказиб берган.

Шифокорлар Apple ниқобларидан мамнунлар: элтиш қулай – кичкина қутига 100 донаси сиғади. Териш осон – икки дақиқада йиғиб, тақиб олиш мумкин. Пластик қалқонни кўп марталик қилишган – турли аралашмалар билан тозаласа бўлади.

ЎҚИНГ: Коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишди – классик мусиқага ўхшайди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.