Apple ҳам, Microsoft ҳам эмас: Трамп бошқа компания TikTok’ни харид қилишини маъқуллади

  •   DiMaX
  •  552
  •  19.08.2020 15:39

Apple ҳам, Microsoft ҳам эмас: Трамп бошқа компания TikTok’ни харид қилишини маъқуллади

TikTok сервисини сотиб олиш учун Microsoft корпорацияси музокара бошлаган, лекин унга Apple ҳам талабгор. Бу иккаласидан ташқари, Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси ҳам уни харид қилиш учун курашга қўшилган эди, шу орада...

ЎҚИНГ: TikTok’нинг керагиям йўқ – ҳиндлар унинг аналогини чиқаришди!

Дональд Трамп дастлаб мазкур сервисни агар Microsoft ёки бошқа бир компания 15 сентябргача сотиб олмаса, TikTok «кетади», деб айтган эди. АҚШ президентининг кейинги қарорида эса унинг муҳлатини 12 ноябргача чўзган, лекин янада қаттиқ талаблар қўйган.

Кейинги кунларда TikTok’ни харид қилишга даъвогарлар сафига Oracle компанияси ҳам қўшилган эди. Трамп навбатдаги чиқишида уни «яхши компания» деган ва АҚШда TikTok иловасини айнан Oracle харид қилиши мумкинлигини айтган.

Корпоратив дастурий таъминот бозорининг гиганти бўлган Oracle компанияси TikTok учун курашга киришгани ҳақида дастлаб Financial Times нашри ёзган эди. Гарчи АҚШ президенти TikTok’ни айнан у сотиб олишини истаётган бўлса-да, ByteDance интернет-компанияси ҳали мазкур бизнесини кимга сотиш борасида бир қарорга келгани йўқ.

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.