Apple ҳамёнбоп iPhone SE Plus’ни тайёрлаяпти: у ҳақда нималар маълум?

  •   DiMaX
  •  611
  •  24.09.2020 14:02

Apple ҳамёнбоп iPhone SE Plus’ни тайёрлаяпти: у ҳақда нималар маълум?

Купертинолик корпорациянинг iPhone SE 2020 (ёки iPhone SE 2) модели харидорлар томонидан яхши кутиб олинди. Шу билан бирга, унинг «Plus»ли версияси ҳақида аввал тарқалган миш-мишлар тақдимотдан сўнг тинчиб кетган эди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini ҳам тайёр: бу қанақа модел бўлди?

Tianfeng Securities таҳлилчиси Минг-Чи Куо сўзларига кўра, Apple компанияси навбатдаги ҳамёнбоп смартфонни тайёрламоқда. Лекин iPhone SE Plus русумли мазкур девайснинг расмий намойиши 2021 йилнинг иккинчи ярмидагина бўлиб ўтади.

Ҳозиргача инсайдерлар берган маълумотларга кўра, iPhone SE Plus диагоналига 5,5 ёки 6,1 дюймлик экранга эга. Apple унинг таннархини пасайтириш учун дисплейда OLED эмас, балки LCD-матрица қўллайди.

Шунингдек, бу модел ромсиз экранли бўлмайди – олд панелда Touch ID сканерли «Уйга» тугмачаси сақланиб қолади. Шунга яраша, навбатдаги ҳамёнбоп айфоннинг корпуси ўлчамлари йирикроқ бўлади.

iPhone SE Plus смартфони 5G стандартини қўллаб-қувватламайди – Apple бу функцияни нисбатан қиммат нархли iPhone’лар учун сақлаб туради. Компания одатда «SE» туркумидаги смартфонларини баҳорда тақдим этиб келмоқда, бироқ буниси кўкламгача тайёр бўлмайди ва келаси йил ёзнинг охири – кузнинг бошларида чиқади.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр ўнта смартфон («Роскачество» рейтинги, 2020 йил сентябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!