Apple ҳатто Тesla’га эгалик қилиши мумкин эди, лекин Тим Кук...

  •   DiMaX
  •  854
  •  24.12.2020 15:59

Apple ҳатто Тesla’га эгалик қилиши мумкин эди, лекин Тим Кук...

Илон Маск куни кеча Тwitter’да қизиқ бир маълумотни эълон қилди. Яъни, у Apple раҳбарига Тesla компаниясини ҳозирги қийматининг ўндан бир қисми нархида сотиб олишни таклиф қилган экан. Тим Кук эса у билан учрашишдан бош тортган, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: Илон Маск бир кунда салкам 9 миллиард долларидан айрилди

«Моdel 3 дастури устида ишланилаётган энг қийин кунларнинг бирида мен Тим Кук билан Apple компанияси Тesla’ни сотиб олиши имкониятини муҳокама қилиш учун мурожаат этдим (Теsla’нинг бугунги қийматининг ўндан бир қисмига). У эса учрашишдан бош тортган».

Шундай қилиб Tesla раҳбари ўзини ўзи бошқарадиган Apple автомобиллари яратилиши ҳақидаги янгиликларга изоҳ берди. Тesla’нинг ҳозирги капиталлашуви 600 миллиард доллардан ошганлигини ҳисобга олсак, Apple билан компанияни сотиш бўйича битим атиги 60 миллиард долларга тенг бўлиши мумкин эди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп электромобиллар рейтинги: Tesla’га немислар етай деб қолишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.