Apple ҳайратда: квадрат модулли илк смартфонни умуман бошқа компания намойиш қилди!

Apple ҳайратда: квадрат модулли илк смартфонни умуман бошқа компания намойиш қилди!

Кўпчилик томонидан интизорлик билан кутилаётган Iphone 11 смартфонининг рендерларига кўра, унда камера модули квадрат бўлиши айтилаётган эди. Хитойлик ишлаб чиқарувчилар эса “олма”нинг навбатдаги моделини кутиб ўтиришмаяпти. Куни кеча Cubot компанияси Cubot X20 Pro смартфонини тақдим қилди. Ушбу модел янги урфдаги квадрат камера модулига эга дунёдаги илк смартфон бўлди дейиш мумкин.

Қурилма экрани диагонали 6,3 дюм, аниқлиги 2340 х 1080 пиксел, томонлари нисбати 19,5:9 бўлиб, олд панелни 92,8 фоизга эгаллаган.

Корпус ўлчами 157,1 х 74,6 х 8,1 мм, аккумулятор ҳажми 4000 мА/соат, бунинг эвазига қувват одатий режимда икки кунгача етиши мумкин.

Cubot X20 Pro 6ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотирага эга талқилда ишлаб чиқарилади.

Асосий камера сифатида аниқлиги 12 ва 20 Мп бўлган Sony IMX486 ва Sony IMX350 датчиклари, шунингдек кўриш бурчаги 125° бўлган 8 мегапикселлик сенсор ўрнатилган. Олд камера аниқлиги эса 13 мегапиксел (Sony IMX214).

Изображение

Смартфон сентябр ойидан бошлаб 200 доллар (!) нархда сотувга чиқиши айтилган. Смартфон дизайни кузда намойиш қилиниши кутилаётган iPhone 11 камера модулидан андаза олганини пайқаш қийин эмас.

ЎҚИНГ: Одам абадий яшаши мумкинми?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.