Apple ҳайратда: Redmi унинг гаджетига атиги 11 долларлик рақиб тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  3107
  •  20.07.2020 13:45

Apple ҳайратда: Redmi унинг гаджетига атиги 11 долларлик рақиб тақдим этди!

Xiaomi компанияси бугун ўзининг янги маҳсулоти учун Youpin краудфандинг платформасида маблағ тўплашни бошлади. Бу – арзончи Redmi бренди остидаги AirDots 2 буткул симсиз қулоқчинидир.

ЎҚИНГ: Ловиясимон симсиз қулоқчин – Galaxy Buds Live иккита промо-роликда

Youpin орқали жамоавий маблағ тўплаш ишига қўшилиб, олдиндан буюртма берганларга Redmi AirDots 2 гарнитураси атиги 11 долларга тушади. Чакана савдога чиққач эса бу аксессуар сал қимматроқ – 14 доллардан бошланувчи нархларда сотилади.

Тўғри, номланиши Apple корпорациясининг AirPods қулоқчинлари номига ўхшаб кетса-да, Redmi AirDots 2 сифатига кўра у билан рақобатлаша олмайди. Аммо нархига ва бренднинг ишонч қозониб улгурганига кўра, бу қулоқчин ҳам хит бўлиши аниқ.

ЎҚИНГ: Оригинал AirPods'ни сохтасидан қандай фарқлаш мумкин?

Эслатиб ўтамиз, «Хитойча Apple»нинг мазкур бренди оригинал Redmi AirDots гарнитурасини яхшилаб, Redmi AirDots S моделини ҳам тақдим этган. Қизиғи шундаки, энди унинг иккинчи авлоди – Redmi AirDots 2 тавсифига қарасак, техник хусусиятларида фарқи йўқ.

Redmi AirDots 2 модели ҳам ўша-ўша Bluetooth 5.0 интерфейси орқали уланади, қулоқчин диаметри ҳам ўзгармаган – 7,2 миллиметрлик, ҳар бир томони 4,1 грамм тош босади. Девайсда DSP даражасида шовқин тўсиш техникаси қўлланган ва овозли ёрдамчи жорий этилган. Унинг автономлиги ҳақида Xiaomi ҳеч нарса демаган бўлса-да, янги маҳсулоти бу жиҳатидан оригинал Redmi AirDots’дан қолишмайдиган бўлиши аниқ.

ЎҚИНГ: Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!