Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни бошлайди

Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни бошлайди

Ҳиндистон ҳукумати АҚШнинг Apple компаниясига мазкур мамлакат ҳудудидаги Карнатака штатида ўз қурилмаларини ишлаб чиқаришга рухсат берди, деб ёзмоқда BBC нашри.

Apple штатнинг Бангалор шаҳрида шу йилнинг апрель ойидан бошлаб ўзига қарашли қурилмаларни тайёрлашни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ҳиндистон ахборот технологиялари ва биотехнологиялар вазири Приянк Харж AFP нашрига берган баёнотида маълум қилган.

Айни Apple Ҳиндистон смартфон бозорининг бор-йўғи 2 фоизини банд қилиб, асосий рақиби Samsung фирмасидан анча орқада қолиб келмоқда. Шундай бўлса-да, у мамлакатдаги премиум смартфонлар (450 доллардан юқори) бозорининг катта қисмини эгаллаган ва бу сегмент йилдан-йилга ўсиб бораётгани қайд этилмоқда.

Ҳиндистонда смартфонлар ишлаб чиқариш борасида Apple Тайваннинг Wistron компанияси билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда. Агар ушбу режа амалга ошса, Apple, шубҳасиз, Ҳиндистон бозоридаги позицияларини яқин келажакда кескин тарзда мустаҳкамлаб олиши ҳеч гап эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!