Apple Huawei'га қарши кузирни намойиш қилади

Apple Huawei'га қарши кузирни намойиш қилади

Apple илгарилари асосан операцион тизим ҳамда айрим ўзига хос жиҳатлар билан ажралиб туришни истаган бўлса, сўнгги 2 йилдан буён компания ҳар жиҳатдан яхши флагманлар тайёрлашга ҳаракат қилмоқда. Янги тамойилга кўра, айфонларда фотокамералардан тортиб, самарадорликкача ҳаммаси зўр бўлиши керак.

Ўтган ойда тақдим қилинган Huawei P20 Pro флагмани сурат олиш ҳамда видео тасвирга олиш технологияларига кўра iPhone X смартфонини ортда қолдирди. Шу сабабли, «олма» корпорацияси жиддий қадам ташлашга қарор қилди.

Ишончли манбанинг маълум қилишича, янги авлод iPhone қурилмалари ҳам биратўла 3 та сенсорли бош камерага эга бўлади. Бу тўғрида Тайваннинг Economic Daily News нашри хабар бермоқда. Тайванда ҳам Apple'нинг айфон ишлаб чиқарувчи заводи борлигини ҳисобга олсак, бу маълумотнинг тўғрилиги қисман аён бўлади.

Ўқинг: Galaxy S8'нинг ноёб талқини тақдим қилинди

Apple компания уч сенсорли iPhone флагманини 2019 йилда тақдим этади. Унинг янги мобил қурилмасидаги фотокамера ҳам 5 карралик яқинлаштириш функциясига эга бўлади. Бу жиҳатга ҳозирча жаҳонда фақат Huawei P20 Pro смартфони эга бўлган.

Манбанинг ишонч билидиришча, 2019 йилдаги iPhone қурилмасидаги бош камера сенсорларининг ҳар бири 12 мегапикселли бўлади. Яъни, бош камера жами 36 мегапиксел аниқлигидаги сурат олиш имконига эга бўлади. 5 карралик яқинлаштириш технологияси тасвир сифатини йўқотмасдан суратга олиш ва орқа фонни ғира-шира қилиб суратга олиш каби функцияларни таклиф қилади.

Apple тез орада бундай кучли ва қимматбаҳо, жаҳонда тенги йўқ технологияга смартфонни тақдим қилади.

Ўқинг: 2018 йил, I чорак: ижобий қарши олинган 10 смартфон

Шу билан бирга айтиш жоизки, "уч кўзли" iPhone нархи ҳам рақибиникидан қолишмайди ва $1000 доллардан анча қимматга баҳоланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.