Apple I ўз нархидан 500 маротаба қимматга сотилди

Apple I ўз нархидан 500 маротаба қимматга сотилди

Лондондаги нуфузли «Кристис» аукционида бугун учун нодир технологик восита ҳисобланган, жаҳон миқёсида сақлаб қолинган 6 та Apple I компютерларидан бири сотилди. Бу электрон ҳисоблаш машинаси $355 000 долларга харид қилинди.

Тўғри, мазкур “қадимий” машинани давримизнинг энг оддий стол компютери билан ҳам солиштириб бўлмайди. Уни шахсан Apple асосчиларидан бири бўлган Стив Возняк қўлида йиғган бўлса, савдоси билан таниқли тадбиркор Стив Жобс шуғулланган. 1976 йилнинг июлида сотувга чиққан Apple I ўшанда $666,66 доллардан сотилган.

Ўшанда 200 дона Apple I сотилган. Ҳозир 66 та оригинал Apple I сақланиб қолган бўлса, улардан 6 таси ҳали ҳам ишлайди.

Бу бесўнақай қурилма бугунги iPad планшет компьютерлари ва iPhone смартфонларининг “аждоди” бўлиб, унинг хотираси бор-йўғи 8 килобайтни ташкил қилади. Яъни, бугунги оммабоп уй компютерларининг хотирасидан 1.5 миллион маротаба кичик.

Айтиш керакки, $355 000 доллар бу – бундай компютер учун рекорд нарх эмас. Аввалги 3 та Apple I компютерлари $626 967, $664 260 ва $905 000 долларга сотилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!