Apple иккита моделдаги iPhone’ларни ғирт текинга таъмирлаб беряпти!

  •   DiMaX
  •  1274
  •  05.10.2019 14:59

Apple иккита моделдаги iPhone’ларни ғирт текинга таъмирлаб беряпти!

Бирор ишни текинга қилмайдиган Apple корпорацияси кутилмаган ишга қўл урди. Яъни, агарда фойдаланувчиларнинг iPhone 6s ҳамда iPhone 6s Plus русумли смартфонлари ёқилмай қолса, уларни ўз ҳисобидан тузатиб беришини айтиб қолди!

ЎҚИНГ: Samsung сервис марказларида кафолат бўйича қандай бепул хизматлар кўрсатилади?

Корпорация сайтидаги мижозларга кўмак саҳифасида эълон қилинишича, агар мазкур икки моделдаги айфон аппарат таъминотидаги носозлик туфайли ёқилмаётган бўлса, Apple уни бепул таъмирлаб беради. Бироқ ҳаммасини эмас – мазкур дастур доирасига кирувчи iPhone 6s ҳамда iPhone 6s Plus смартфонлари корпуснинг орқа қисмидаги IMEI рақами орқали аниқланади.

Apple бу намуналардаги iPhone’ларнинг қандай айби борлигини билиб турибди, аммо ошкор этмаяпти. Унинг таъкидлашича, мазкур смартфонлар «ишламай қолиши мумкин бўлган компонент» сабабли шунчаки ёнмай қолиши мумкин.

ЎҚИНГ: Хитойлик икки талаба қалбаки iPhone’лар билан Apple’ни салкам миллион долларга туширди!

Шу билан бирга, компания «таъмирлашни тегишли айфон харид қилинган мамлакат ёки ҳудуд билан чеклаши мумкин»лигини ҳам айтган. Бу дегани – агарда расман аниқ бир мамлакатда сотилган смартфон ёқилмай қолса, бу ҳақда бошқа мамлакат ёки ҳудуддан туриб бепул таъмирлата олмайсиз.

Яна бир томони бор – агарда iPhone 6s ёки iPhone 6s Plus русумли смартфонингиз аппарат таъминотидаги нуқсон сабабли аввал ёқилмай қолган бўлса ва уни ўз ҳисобингиздан таъмирлатган бўлсангиз, Apple унинг ҳақини тўлаб беради. Табиийки, бунинг учун чиндан ҳам шундай бўлганини исботлашингизга тўғри келади.

Сайтда маълум қилинишича, нуқсонли iPhone 6s ва iPhone 6s Plus’ларни бепул таъмирлаш дастури икки йил давом этади. Булардан кейинги русумларга мансуб Apple смартфонларини эса 3 560 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone сотишдаги энг кенг тарқалган алдовлар ва уларга алданмаслик йўллари