Apple илк «ақлли» акустика тизими – Siri Speaker’ни тақдим этади

  •   DiMaX
  •  876
  •  01.06.2017 16:11

Apple илк «ақлли» акустика тизими – Siri Speaker’ни тақдим этади

Тайвандаги электроника жиҳозлари ишлаб чиқарувчи Inventec компанияси аллақачон Apple’нинг «ақлли» акустика тизимини ишлаб чиқара бошлаган. Бу ҳақда, етказиб берувчиларга яқин манбаларига асосланган ҳолда, Bloomberg нашри хабар тарқатган.

Нималар маълум?

Миш-мишларга қараганда, «ақлли» колонка Siri Speaker деб номланади. Унга Siri овозли ёрдамчиси ўрнатилишидан ташқари, ташқи кўриниши ҳам ўзига хос, яна AirPlay’ни қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Сенсор панелга эга Siri Speaker қурилмаси Apple смарт-экотизимига интеграциялаша олади. Шунингдек, у инқилобий VSS (Virtual Surround Sound) – қамраб олувчи овоз технологиясига эга.

Булардан ташқари, Siri Speaker ўзининг рақобатчилари – Amazon Echo ва Google Home’га нисбатан анча баландроқ ва тозароқ овоз чиқариши керак.

Қачон ва қанчага?

Siri Speaker’нинг нархи борасида ҳозирча бирорта ҳам маълумот йўқ. Фақат унинг нархи Amazon Echo ёки Google Home’никидан баланд бўлмаслиги кутилмоқда.

Аммо хабарни етказган манба қурилманинг тақдимот кунини маълум қилган. Айтилишича, Apple 5 июнь куни, WWDC 2017 конференцияси доирасида Siri Speaker’нинг тақдимотини ўтказади.

Демак, Apple’нинг янги қурилмаси намойиш этилишига саноқли кунлар қолибди. Батафсил маълумотлардан бохабар бўлиб бориш учун биздан узоқлашманг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.