Apple iOS 15.4.1 янгиланишини чиқарди

Apple iOS 15.4.1 янгиланишини чиқарди

Apple ўтган март ойининг ўртасида ўзининг қурилмалари учун iOS 15.4 янгиланишини чиқарган эди ва бир ҳафтача ўтар-ўтмас фойдаланувчилар iPhone смартфонларида янгиланишдан сўнг батарея тез тугаб қолаётгани ҳақида шикоят қилишаётган эди. Apple қўллаб-қувватлаш маркази янгиланишдан кейин 48 соатгача илова ва функцияларнинг созланиб олиши учун бу одатий ҳол эканлигини маълум қилган эди. Лекин икки ҳафта ўтса ҳам ҳануз айфончилар ушбу муаммо ҳақида хабар беришаётган эди.

Бахтга қарши Apple кеча iOS 15.4.1 версиясини чиқарди ва бу янгиланиш тизимдаги кичик хатоликларни ва кўпчиликни қийнаётган батареянинг зарядсизланиши хатосини тузатади.

Гарчи батареянгиз яхши ҳолатда бўлса ҳам, смартфонингиз операцион тизимини сўнгги версияга янгилаб олиш тавсия қилинади, чунки бу янгиланишда хавфсизлик тузатишлари ҳам мавжуд. Умуман, янгиланишларни чексиз муддатга ўчириб қўйиш ҳеч қачон ажойиб ғоя бўлмаган.

ЎҚИНГ: iOS 15.4 тизимида муаммолар юзага келаётгани айтилмоқда