Apple iPhone 12 mini'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Apple iPhone 12 mini'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Кичик ўлчамли iPhone кўрмаганимизга ҳам анча бўлган энди, бироқ бу йил iPhone 12 mini тақдим этилиши билан бу ўзгарди.

Аслини олганда, iPhone mini деган смартфон чиқиши ҳақидаги миш-мишлар 2013 йилдан бери бор эди.

iPhone'лар борган сари каттароқ (iPhone 6) ва узунроқ (iPhone 6 Plus) бўлиб борди. iPhone XS Max эса янаям катта iPhone бўлди. Бироқ 2016 йилга келиб, вазият бироз ўзгарди, сабаби Apple кўпчилик кутаётган оригинал iPhone SE'ни чиқарди. Ваҳоланки, бу смартфоннинг олд томони тўлиқ экран билан қопланмаган эди — уй экрани тугмаси бор эди унда. Кипертиноликлар бу йил март ойида мана шу кичик iPhone SE'нинг иккинчи авлодини тақдим қилди, аммо унда ҳам уй экрани тугмаси бор эди. Ва ниҳоят, октябрда биз кутган кичик ҳажмли, тўлиқ экранли iPhone — iPhone 12 mini чиқарилди.

iPhone 12 mini'ни қисқача қилиб тарифлаш керак бўлса, уни, шубҳасиз, iPhone 12'нинг кичикроқ версияси деган бўлардик. Смартфон экрани кичикроқ (5.4" вс 6.1"), аккумулятор сиғими камроқ (2,227 мАс вс 2,815 мАс), лекин қолган ҳамма жиҳати айнан iPhone 12 билан бир хил.

iPhone 12 mini смартфони кенгайтирилган 1080p резолюцияли 5.4 дюйм диагоналга эга OLED панель ва Apple'нинг энг сўнгги A14 Bionic чипи билан жиҳзоланган. Ушбу қурилма ҳозирга қадар чиқарилган энг кичик 5G смартфон ҳисобланади. 12 mini'нинг iPhone 12 билан бир хил жиҳатлари қаторига, шунингдек, қўшалоқ камераси, Тунги Режими ва Dolby Vision видео ёзуви ҳамда стерео динамикларини киритиш мумкин.

12 mini модели iPhone 12 оиласининг бошқа вакилларидаги каби IP68 ҳимоясига эга корпус ва Ceramic Shield билан қопланган. Орқа панелга MagSafe зарядчигини қўллаб-қувватловчи компонент ҳам қўйилган. Аммо бошқа iPhone 12'лар симсиз қувват олганда 15 Вт да зарядланса, 12 мини 12 Вт да қувват йиғади.

Келинг, энди Apple iPhone 12 mini смартфонининг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишсак:

>Корпус: «матовое» сайқалли алюминий ром, олд панелда олеофобик қопламали Cэрамиc Шиелд, чанг ва сувдан ҳикоянинг IP68 ҳимояси; ранглар: қора, оқ, яшил, кўк, қизил; 131.5 х 64.2 х 7.4 мм, 135 г.

> Дисплей: 5.4" Retine XDR OLED экрани, 1,080 х 2,340 пиксел резолюция, 476 пиксел/дюйм зичлик, 600 нит, 120Hz сенсор сезгирлиги. HDR10, Dolby Vision, кенг ранглар гаммаси, True Tone.

> Чипсет: Apple A14 Bionic чипи (5 нм) - 6 ядроли
(2x3.1 GHz Firestorm + 3.1GHz Turboboostʼли 4x1.8 GHz Icestorm) Apple CPU, 4 ядроли Apple график процессори, 16 ядроли Apple NPU 4-авлод.

> Хотира: 4ГБ тезкор, 64/128/256ГБ доимий хотира.

> Орқа камера: 12МП қўш камера: •26 мм асосий кенг, f/1.6, OIS, қўш пиксел автофокуси; •13 мм ультракенг, f/2.4, 120° кўриш майдони; қўш-LED чироғи. Тунги Режим, Smart HDR 3, Deep Fusion.

> Видео ёзув: [email protected]/30 кадр/сек., [email protected]/60/120/240 кадр/сек.; кенг динамик диапозон ва атроф товуши, OIS + EIS, Dolby Vision (фақат 30 кадр/сек.)

> Олд камера: Қўш камера - 23 мм 12МП f/2.2, HDR режими + 3D ToF камераси; Тунги Режим, Smart HDR 3, Deep Fusion. [email protected]/30 кадр/сек., [email protected]/60/120 кадр/сек. видео ёзув; кенг динамик диапозон ва атроф товуши, EIS.

> Алоқа: Қўш-SIM, 5G, 4G; Wi-Fi a/b/g/n/ac/6; Bluetooth 5.0; Lightning порти; A-GPS, GLONASS, GALILEO, QZSS; NFC; Apple U1.

> Аккумулятор: 2,227 мАс аккумулятор, 20 Вт тезкор қувватлаш, 12 Вт Qi симсиз қувватлаш (МагСафе).

> Бошқа: махсус TrueDepth камерасидан фойдаланувчи Face ID, стерео карнайлар, Taptic Engine.

Қадоқ таркиби
Барча iPhone 12'лар, шу жумладан, iPhone 12 мини ҳам ингичка картон идишда сотилади. Қадоқ ичида iPhone'нинг ўзи ва USB-C-to-Lightning кабелини кўрасиз.

Кўплаб баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган ҳолда, Apple энди смартфонлари қадоғига қувватлагич ва қулоқчинларни солиб қўймайдиган бўлди.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12 Pro Max'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз