Apple iPhone 12'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Apple iPhone 12'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Ҳозирга қадар iPhone 12 Pro Max, 12 Pro ва 12 mini'ларнинг техник жиҳатлари билан танишган эдик. Эндиги навбат iPhone 12'нинг ўзига етди.

iPhone 12 ўтган йилги iPhone 11'дан нафақат тез ишлаши, балки бошқа қатор хусусиятлари, жумладан, оширилган чидамлилиги, OLED экрани ва 5G алоқаси билан фарқланади. Янги OLED панелининг ҳошиялари ҳар қачонгидан ингичкароқ. Бундан ташқари, магнетли MagSafe қувватлаш функцияси ҳам бор. iPhone 12, шунингдек, энг енгил iPhone'лардан бири ҳамдир.

Барча iPhone 12 моделларининг бу йилги дизайнини бутунлай янгича деб бўлмайди, сабаби Apple бир неча йил олдинги iPhone 4 ва iPhone 5 моделларининг иконик дизайнини қайта жорий қилган.

Бу йилги iPhone'ларнинг энг яхши томони шуки, агар сизга кичикроқ ўлчамли iPhone керак бўлса, бирор-бир функциядан бебаҳра қолмаган ҳолда, нисбатан арзонроқ нархли iPhone 12 mini'ни харид қилишингиз мумкин. 12 mini билан бу ерда танишишингиз мумкин.

...

Apple ҳар гал баҳс-мунозараларга сабаб бўлувчи янгилик жорий этади. 2020 йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Бу йилги iPhone'лар қадоғидан қувватлагич ва EarPods'лар олиб ташланди. Ўта ингичка қадоқ таркибида смартфондан ташқари фақат USB кабелини топасиз. Кўп ўтмай, бу кабелни ҳам кўрмаслигимиз мумкин.

iPhone 12 моделининг ўзидагина мавжуд бўлган хусусиятлар қаторига барча камералар учун Тунги Режим ва Dolby Vision видео ёзиш имконияти киради.

iPhone 12'нинг ромлари алюminiйдан ишланган, Pro/Pro Max'ларники эса зангламас пўлатдан. Келинг энди, смартфоннинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз.

Apple iPhone 12'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: «матовое» сайқалли алюminiй ром, олд панелда олеофобик қопламали Ceramic Shield, орқа томонда ялтироқ сайқалли шиша панель, чанг ва сувдан ҳимоянинг IP68 кўрсаткичи; қора, оқ, яшил, кўк ва қизил ранг опциялари; 146.7 х 71.5 х 7.4 мм, 164 г.

> Дисплей: 6.1" Retina XDR OLED экран, 1170 х 2532 пиксел резолюция, 460 пиксел/дюйм зичлик, 120Hz сенсор сезгирлиги, HDR10, Dolby Vision, кенг ранглар гаммаси, True Tone.

> Чипсет: Apple A14 Bionic чипи (5 нм) - олти ядроли (2х3.1 GHz Firestorm + 3.1 GHz Turbostorm'ли 4х1.8 GHz Icestorm) Apple CPU'си, тўрт ядроли Apple график процессори, 16 ядроли 4-авлод Apple NPUси.

> Хотира: 4ГБ тезкор, 64/128/256ГБ доимий хотира.

> Орқа камера: иккита 12МП камера: • 26 мм асосий кенг бурчакли, f/1.6, OIS, PDAF; •13 мм ультракенг бурчакли, f/2.4, 120° кўриш майдони; қўшалоқ-LED чироғи. Тунги Режим, Smart HDR 3, Deep Fusion.

> Видео ёзув: кенгроқ динамик диапозонли [email protected]/30 кадр/сек., [email protected]/60/120/240 кадр/сек. видео ёзув, OIS + EIS, Dolby Vision (фақат 30 кадр/сек.).

> Олд камера: қўшкамера: •23 мм 12МП f/2.2 олд камера, HDR режими; •3D ToF камераси; Тунги Режим, Smart HDR 3, Deep Fusion. Кенгроқ динамик диапозонли [email protected]/30 кадр/сек., [email protected]/60/120 кадр/сек. видео ёзув, EIS.

> Алоқа: қўшалоқ-SIM, 5G, 4G; Wi-Fi a/b/g/n/ac/6; Bluetooth 5.0; Lightning порти, A-GPS'ли GPS, GLONASS, GALILEO, QZSS; NFC; Apple U1 чипи

> Аккумулятор: 2,815 мАс, 20 Вт тезкор қувватлаш, 15 Qi симсиз қувватлаш (MagSafe)

> Бошқа: Maxсус TrueDepth камерасидан фойдаланувчи FaceID, стерео карнайлар, Таптиc Энгине.

Қадоқ таркиби
Apple iPhone 12 смартфони енгил ва ўта ингичка қадоқда сотилади. Қадоқ ичида iPhone 12'нинг ўзи билан бирга бир томони USB-C иккинчи томони Lightning кабели бўлади.

Яна яхшироқ қидирсангиз, SIM картани чиқарувчи мослама, бир қанча қўлланмалар ва биттагина Apple стикерини топасиз. Келаси йили булар ҳам йўқ бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!