Apple iPhone 12 Pro Max'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Apple iPhone 12 Pro Max'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Илгарироқ, сайтимизда iPhone 12 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби ҳақида ёзган эдик. Энди навбат ҳозиргача чиққан iPhone'лар орасида энг катта, энг оғир, энг кучли ва энг функционали — iPhone 12 Pro Max смартфонига келди.

iPhone 12 Pro Max iPhone 12 линейкасининг янгича ва такомиллашган уч камерали модулга эга ягона вакилидир. Компания нафақат смартфон дизайнини, балки унинг деярли барча жиҳатини такомиллаштирган.

iPhone 12 Pro Max шунчаки ҳажман катта эмас, балки янгича фунскиялар жамланмасига ҳам эга. Ушбу смартфон Apple ҳозиргача яратган энг премиум ва чидамли дизайнни ўзида жамлаган, 5G тармоғида ишлаш имконига эга энг қудратли чип билан жиҳозланган, энг сўнгги Apple камерасига эга, LiDAR сканери, энг катта каранйкар, энг катта аккумулятор ва, албатта, MagSafe қўллаб-қувватланилиши ҳам шулар жумласидан.

Смартфон экрани 120Hz янгиланиш частотасига эга бўлганда, нур устига аъло нур бўларди, аммо, афсус, бундай бўлмади. Ким билсин, балким, бу кейинги йили амалга ошар, бироқ ҳозирда энг қиммат iPhone ҳам экранида сониясига 60 тадан кўп кадр кўрсата олмайди.

Келинг энди, шунча мақтаганимиз Apple iPhone 12 Pro Max смартфонининг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишиб чиқсак:

> Корпус: зангламас пўлатдан ишланган ромли ялтироқ сайқал, орқа панелда «матовое» сайқалли шиша, чанг ва сувдан ҳимоянинг IP68 даражаси; ранглар: кумуш (Silver), графит (Graphite), тилларанг (Gold) ва Тинч океан кўки (Pacific Blue); 160.8 х 78.1 х 7.4 мм, 228 г.

> Дисплей: 6.7" Retina XDR OLED экрани, 1,284 х 2,778 пиксел резолюцияси, 458 пиксел/дюйм зичлик, 800 нит ёрқинлик, 120Hz сенсор сезгирлиги, HDR10, Dolby Vision, кенг ранглар гаммаси, True Tone.

> Чипсет: Apple A14 Bionic чипи (5 нм) - 6 ядроли
(2x3.1 GHz Firestorm + 3.1GHz Turboboostʼли 4x1.8 GHz Icestorm) Apple CPU, 4 ядроли Apple график процессори, 16 ядроли Apple NPU 4-авлод.

> Хотира: 6ГБ тезкор; 128/256/512ГБ доимий хотира.

> Орқа камера: Учта 12МП камера: •Асосий: 1.7µм пиксел, 26 мм, f/1.6, IBIS, қўш пиксел автофокуси; •Ультракенг: 1.0µм пиксел, 13 мм, f/2.4, 120° кўриш майдони; •Телефото: 1.0µм пиксел, 65 мм, /2.2, OIS, 2.5х оптик зум; қўш-LED чироғи. Тунги Режим, Smart HDR 3, Deep Fusion.

> Видео ёзув: [email protected]/30 кадр/сек., [email protected]/60/120/240 кадр/сек., кенг динамик диапозон ва атроф товуши, OIS + EIS, Dolby Vision.

> Олд камера: Қўш камера - 23 мм 12МП /2.2, HDR режими + 3D ToF камера; Тунги Режим, Smart HDR 3, Deep Fusion. [email protected]/30 кадр/сек., [email protected]/60/120 кадр/сек. видео ёзиш, кенг динамик диапозон ва атроф товуши, EIS.

> Алоқа: Қўш-SIM, 5G, 4G; Wi-Fi a/b/g/n/ac/6; Bluetooth 5.0; Lightning порти; A-GPS, GLONASS, GALILEO, QZSS; NFC; Apple U1 чип ультракенг палоса.

>Аккумулятор: 3,687 мАс, 20 Вт тезкор қувватланиш, 15 Qi симсиз қувватланиш (MagSafe)

>Бошқа: махсус TrueDepth камерасидан фойдаланувчи Face ID, стерео карнайлар, Taptic Engine.

iPhone 12 Pro Max смартфони iPhone 12 Pro'нинг каттароқ экран ва аккумуляторга эга кучлироқ версиясидир. Қурилма, шунингдек, саноатда биринчи сенсор сурилиши тасвир стабилизациясига эга 12МП асосий камерага ҳам эга.

iPhone 12 Pro Max сайёрамиздаги энг қиммат смартфонлардан бири бўлса ҳам, Apple'нинг табиатни асрашга қаратилган ҳаракатлари боис қадоқ таркибиа смартфондан бошқа деярли ҳеч нарса йўқ.

Қадоқ таркиби
Apple iPhone 12 Pro Max ингичка ва енгил қадоқда сотилади. Қадоқ ичида смартфоннинг ўзи ва USB-C-to-Lightning кабели бор.

Оввора бўлиб бошқа аксессуарларни қидириб ўтирманг: қувватлагич ёки EarPods қулоқчинларини топа олмайсиз. Фақат SIM карта чиқаргич ва биттагина Apple стикери бор. SIM карта чиқаргични эҳтиёт қилинг — кейинги йил уни ҳам кўрмаслигимиз мумкин!

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!