Apple iPhone 12 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Apple iPhone 12 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Бу йил Apple ўзининг потенциал харидорларига ҳар қачонгидан кўпроқ танлов тақдим этмоқда. iPhone 12 билан таққослаганда, iPhone 12 Pro'нинг хотираси икки баробар кўпроқ, корпус зангламас пўлатдан ишланган, ранглар гаммаси ҳам кенгроқ, камера борасида ҳам бир қатор янгиланишлар мавжуд. Смартфон икки карра оптик зумли телефото камера, паст ёруғликда фокус олиш ва тўлдирилган реаллик учун LiDAR сканери ҳамда Тунги Режимда портретлар олиш хусусиятларига эга.

iPhone 11 Pro билан таққослаганда эса ўзгаришлар янада кўзга ташланади. Процессор тезроқ ишлайди, 5G алоқаси мавжуд, экран ҳажми каттароқ ва зарбаларга чидамлироқ, ультракенг камера учун Тунги Режим мавжуд, Dolby Vision видео ёзув функцияси бор, MagSafe қўллаб-қувватланади ва янги LiDAR сканери ўрнатилган.

Лекин ҳаммасидан ҳам муҳими, iPhone 12'лар янгича дизайнда тақдим қилинди. Ушбу дизайн олдинги барча iPhone'ларни гўёки урфдан қолган эски смартфонга айлантириб қўяди.

Apple iPhone 12 Pro'нинг техник жиҳатлари

> Корпус: зангламас пўлат, ялтироқ сайқалли ром, олеофобик қопламали Ceramic Shield олд панели, «матовое» сайқалга эга шишадан ишланган орқа корпус, чанг ва сувдан ҳимоянинг IP68 даражаси; Silver, Graphite, Gold, Pacific Blue ранг танловлари, 146.7 х 71.5 х 7.4 мм, 189  г.

> Дисплей: 6.1" Retina XDR OLED экран, 1170х2532p резолюцияси, 460 пиксел/дюйм зичлик, 600 нит ёруғлик, 120Hz сенсор сезгирлиги, HDR10, Dolby Vision қўллаб-қувватланиши, кенг ранглар гаммаси.

> Чип: Apple A14 Bionic чипи (5 нм) олти ядроли: 2х3.1 GHz Firestorm + 3.1GHz Turboboost'га эга 4х1.8 GHz Icestorm, тўрт ядроли Apple график процессори, 16 ядроли Apple 4-авлод NPUси.

> Хотира: 6ГБ тезкор, 128/256/512ГБ доимий хотира.

> Орқа камера: учта 12МП камера: 26 мм асосий кенг бурчакли, f/1.6, OIS, қўш пиксел автофокуси; 13 мм ультракенг, f/2.4, 120 даража кўриш майдони; 52 мм телефото, f/2.0, OIS, 2х оптик зум; қўш LED чироғи. Тунги Режим, Ақлли HDR 3, Deep Fusion.

>  Видео ёзув: [email protected]/30 кадр/сек., [email protected]/60/240 кадр/сек. динамик диапозон  фазовий товуш, OIS+EIS, Dolby Vision.

> Олд камера: қўш камера: 23 мм 12МП f/2.2 олд камера, HDR режими + 3D ToF камера; Тунги Режим, Ақлли HDR 3, Deep Fusion. [email protected]/30 кадр/сек., [email protected]/60/120 кадр/сек. видео ёзув, динамик диапозон, фазовий товуш, EIS.

> Алоқа: Қўш SIM, 5G, 4G; Wi-Fi a/b/g/n/ac/b;
Bluetooth 5.0; Lightning порти; GLONASS, GALILEO, QZSS; NFC; Apple U1 чип ўта кенг палосаси.

> Аккумулятор: 2,815 мАс  аккумулятор, 15 Qi симсиз қувватлаш (MagSafe).

> Бошқа: Махсус TrueDepth камерасидан фойдаланувчи Face ID, стерео динамиклар, Taptic Engine.

Таъкидлаш керакки, купертиноликлар iPhone 12'лардан кутганларимизнинг кўпини тақдим қилмади. iPhone 12 Pro'нинг 120Hz ProMotion экранга эга бўлиши кутлган эди, лекин, афсуски, бундай бўлмади. Миш-мишларга кўра, Apple 5G ва HRR OLED экрандан бирини танлашига тўғри келган (бизнингча, бунга сабаб аккумулятор сарфи бўлса керак). Компания эса 5G'ни танлади — кўп жойда ҳали ҳам 5G мавжуд эмас, лекин энди Apple'нинг веб-сайтида каттагина 5G логотипи савлат тўкиб турибди. Тўғри, тан олиш керак, iPhone интерфейси тезкор ва қулай кўринишга эга, лекин юқори янгиланиш частотали экран бўлса, нур устига аъло нур бўларди.

Бундан ташқари, Apple'нинг камеравий аппарат таъминоти борасида апгрейдни фақат iPhone 12 Pro Max'га жорий қилгани 12 Pro'га бўлган қизиқишни камайтиради. Ҳамма ҳам катта смартфон ишлатишни хоҳламайди, бироқ iPhone 12 Pro Max'ни сотиб олмасангиз, каттароқ пикселларга эга 12МП камерага эга бўлишнинг имкони йўқ. Бизнингча, iPhone 12 Pro ҳам янгича камеравий аппарат таъминотига эга бўлишга арзийдиган смартфон эди.

Apple iPhone 12 Pro қадоқ таркиби

Apple, кўп баҳс-мунозараларни юзага келтирган ҳолда, минг доллардан ҳам қиммат смартфони қадоғига на қувватлагич ва на қулоқчимларни солиб қўймаслигини маълум қилди ва буни амалада қўллади. Бу йилги iPhone'лар, шундай қилиб, энг ингичка қадоқда сотувга чиқди. Қадоқ ичида фақат смартфон ва USB-C/Lightning кабели жойлашган бўлади. Қувватлагич ёки қулоқчинни қидириб оввора бўлмай қўя қолинг! Апплеънинг ўйлашича, мижозда аллақачон бу гаджетлар бор ёки сотиб олишга мажбурсиз.

Қадоқ ичида яна бир-иккита нарса бор: SIM карта чиқаргич ва Apple стикери. Буларнинг иккаласини қадоқ ичига солмаса ҳам бўларди, ахир, улар бизда аллақачон борку! Кейинги йилги iPhone'лар ҳатто қадоққаям солиммай, оддий целлофан пакетда сотилади, деб ҳазиломус тахмин қилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max моделларини илк «жонли» видеода бошқа айфонлар билан таққослаб кўрамиз!