Apple iPhone 6S cобиқ Android-фойдаланувчилари орасида энг машҳур модель деб топилди

Apple iPhone 6S cобиқ Android-фойдаланувчилари орасида энг машҳур модель деб топилди

Сир эмаски, iOS ва Android операцион тизимлари ўртасида фаол тарзда фойдаланувчилар миграцияси кузатилади. Хўш, операцион тизимни алмаштирганда улар қайси маркадаги моделларни кўпорқ танлайдилар? Consumer Intellegence Research Partners компаниясининг маълум қилишича, 15% iPhone 7 ва iPhone 7 Plus эгалари собиқ Android-фойдаланувчилар ҳисобланади.

Энг қизиғи, янги йил арафасида эса собиқ Android ихлосмандлари 2015 йилда чиққан  iPhone 6S ва iPhone 6 Plus моделларини икки баравар кўп хариб қилишган, деб ёзмоқда Phonearena. Бунга биринчи навбатда нарх таъсир кўрсатган бўлса, иккинчидан янги iPhone қурилмаларида 3,5 миллиметрли аудиослотнинг йўқлиги харидорларни сўнгги Apple қурилмаларини харид қилишдан тўсган. Натижада iPhone 6S cобиқ Android-фойдаланувчилари орасида энг машҳур модель деб топилган.