Apple iPhone 7 бошқа флагманларга қараганда анча секин зарядланади

Apple iPhone 7 бошқа флагманларга қараганда анча секин зарядланади

Шубҳасиз, бугунги кунда смартфон саноатида бир вақтнинг ўзида ҳам йирик сиғимли, ҳам ихчам аккумуляторларни ишлаб чиқиш муҳандислар олдидаги энг муҳим вазифалардан бирига айланган. Гарчи ҳозирда юқорида айтиб ўтилган ечимдаги батареялар ҳали мавжуд бўлмаса-да, қувватни турли усулларда тежайдиган ва бир қатор стандартлар ёрдамида тезкорлик билан зарядланадиган аккумуляторлар ишлаб чиқилган. Айниқса, Android платформасида ишлайдиган кўплаб қурилмаларда турли тезкор зарядлаш стандартлари татбиқ этилган.

Яқинда AnandTech мутахассислари томонидан эълон қилинган батареянинг зарядланиш тезлиги рейтинги шуни кўрсатдики, “олма”нинг сўнгги Apple iPhone 7 модели батареяни қувватлаш тезлиги бўйича нафақат бошқа фирма флагманларидан, балки аввалги iPhone’лардан ҳам қолишар экан. Бу ҳақда Ubergizmo нашри хабар берган.

AnandTech маълумотига кўра, iPhone 7 Plus моделининг аккумулятори тўлиқ зарядланиши учун 3, 07 соат зарур бўларкан, iPhone 6S Plus’да эса бу кўрсаткич 2,8 соатни ташкил қилган.

AnandTech рейтингида  1,51 соат давомида тўлиқ зарядланадиган Meizu PRO 6 биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Samsung Galaxy S7 банд қилди.