Apple iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларига талаб кутилганидан юқори

Apple iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларига талаб кутилганидан юқори

Apple’нинг қора оникс рангдаги янги смартфонлари буткул сотилиб кетди. Эндиликда ушбу рангдаги смарфонлар, баъзи маълумотларга кўра, фақат ноябрь ойида сотувга чиқарилади.

Шунингдек, Apple iPhone 7 Plus модели ҳам Apple Store‘ларда сотиб тугатилган. iPhone 7‘нинг қора оникс рангли версиясини ҳам ҳозирча харид қилиб бўлмайди. Ҳатто Apple Store дўконларининг олдида чодир тикиб навбатга турган мухлислар ҳам юқоридаги моделларни сотиб ололмайдилар. Бу смартфонлар шунчаки жуда тез сотилиб кетган, холос.

Буюк Британияда эса барча рангдаги ва версиядаги iPhone 7 ва iPhone 7 Plus моделлари сотиб тугатилган.

Аммо Apple Watch Series 2 барча мамлакатларда харид қилиш мумкин. Apple‘нинг Mashable нашрига берган хабарида iPhone 7‘нинг қора оникс рангли варианти ҳали-бери дўконларда пайдо бўлмайди, бошқа рангдаги версиялар эса чекланган миқдорда сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, қора оникс рангли iPhone 7 ва iPhone 7 Plus 9 сентябрда буюртмалар очилгандан сўнг саноқли дақиқаларда сотилиб кетган эди. Эндиликда ушбу рангдаги телефонлар буюртма асосида фақат 3-5 ҳафтада етказиб берилиши айтилган.

Ҳозирча компания жаҳонда сотилган янги iPhone’ларнинг аниқ миқдорини ошкор қилмаган бўлса-да, дўконларда муайян рангдаги iPhone 7 ва iPhone 7 Plus моделларининг мавжуд эмаслиги уларга бўлган талабнинг жуда юқорилигидан далолат қилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!