Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясига эга бўлади…ниҳоят

Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясига эга бўлади…ниҳоят

Сўнгги пайтларда “Олма”нинг навбатдаги флагмани тўғрисида турли тафсилотлар интернет тармоғида эълон қилинмоқда. Мисол учун, бундан бир неча кун аввал Япониянинг Sharp компанияси Apple iPhone 8 OLED дисплей билан жиҳозланиши ҳақидаги хабарни ошкор этган эди. Бугун эса турли нашрларда келгуси йилда тақдим этиладиган Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясини  қўллаб-қувватлаши борасида маълумотлар пайдо бўлди.

Хусусан, hi-tech.mail.ru сайтининг ёзишича, Apple қурилмаларини тайёрлайдиган Тайваннинг Foxconn компанияси ҳозирда симсиз зарядлаш технологияси учун зарур бўладиган компонентларни ишлаб чиқмоқда экан.

Аслида кўпчилик мазкур функцияни шу йилнинг сентябрь ойида намойиш этилган iPhone 7 моделида кутган эди. Бироқ ”олма”  бу сафар ҳам арқонни узун ташлаб қўйди. Эслатиб ўтамиз, мазкур функция Apple’нинг энг кучли рақиби бўлган Samsung смартфонларига аллақачон татбиқ этилган.