Apple iPhone'даги тезкорлик пасайтирилишини тасдиқлади

Apple iPhone'даги тезкорлик пасайтирилишини тасдиқлади

(Reuters) - Apple Inc корпорацияси уни эски iPhone'ларнинг платформа самарадорлигини сунъий усулда пасайтириб қўйишда айблаган компаниянинг даъволарига муносабат билдирди.

Аввал хабар берганимиздек, Primate Labs экспертлари iPhone фойдаланувчиларнинг оммавий норозилигидан сўнг ушбу ҳолатни шахсан текшириб кўришга аҳд қилишди. Натижалар асосида Primate Labs экспертлари iPhone фойдаланувчиларнинг барчаси бу ҳолатни пайқашган ва Apple компаниясининг ўзи смартфонлар ишлашини сунъий равишда пасайтириб қўйишини таъкидлашган. Жумладан, бугунга қадар iPhone 6, iPhone 6s, iPhone SE ҳамда буларгача тақдим қилинган барча айфонларнинг платформа имкониятлари пасайтириб келинган.

Apple эса мазкур даъво юзасидан муносабат билдириб, компания айфонларнинг қувват таъминотини сақлаб қолиш учун чоралар кўришини ва бу чоралар қисман процессор фаолиятининг секинлашувига олиб келишини маълум қилди. Қайд этилишича, телефон батареяси процессор талаб қилган максимал электр токи оқимини таъминлай олмаса, платформа самарадорлиги тушиб кетади.

Муаммо шундаки, фақатгина Apple маҳсулотлари эмас, балки литий-ионли батареялар ўрнатилган девайслар вақт ўтиши билан қувват таъминотида муаммога дуч келишади. Натижада, гаджетлар аккумуляторларининг портлаши, қизиб кетиши каби муаммолар кузатилади.

"Биз ўтган йили iPhone 6, iPhone 6s ҳамда iPhone SE смартфонларида махсус функцияни жорий қилдик. Бу жиҳат уларга юқоридаги носозликларга дуч келмаслик учун зарур бўлади. ", деб ёзади Apple ўз баёнотида. Яъни, бу функция ёрдамида айфон қурилмаси аккумуляторда юқори токланиш юз берганда процессорни куйишдан ҳимоя қилиш учун автоматик равишда ўчади.

2016 йилдан бошлаб iPhone'ларнинг тўсатдан ўчиб қолиши одатий ҳолга айланди. Жумладан, совуқ шароитда, аккумулятор қуввати паст бўлганида ёки айфон қурилмаси эски бўлган ҳолатда гаджет ўзидан ўзи ўчиб қолаверади. Бу муаммони унинг аккумулятор батареясини янгилаш орқали ҳал қилиш мумкин. Apple'нинг расмий хизмат кўрсатиш марказларида бунинг учун $79 доллар тўлаш керак бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!