Apple iPhone учун ташқи объектив ишлаб чиқаради

Apple iPhone учун ташқи объектив ишлаб чиқаради

Apple компанияси iPhone смартфонини профессионал фото ҳамда сурат олиш воситасига айлантиришни режа қилмоқда. Бунинг учун фойдаланувчиларга махсус объектив тақдим этилади. Бу аксессуарни бош камерага улаб қўйиш мумкин. Бу тўғрида яқиндагина тўлдирилган патент аризасида баён қилинган. АҚШ Патент ва савдо белгилари бўйича идора купертинолик гигантнинг муҳандислари маълум қилган қурилма тўғрисида маълумот бердилар.

Патентда смартфон корпусига объективни тўғри жойлаштириш бўйича алгоритмлар тизими ифода этилган. Яъни, объектив смартфонга дастурий тузилма ёрдамида бириктирилади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият iPhone фойдаланувчилари объективсиз сурат олишни маъқул кўрадилар. Афтидан, компания шунчаки объектив эмас, балким илғор дастурий таъминот билан кучайтирилган махсус аксессуарни тақдим этишни мақсад қилган.

Айни пайтда гаджетлар бозорида iPhone учун кўплаб турдаги объективлар тақдим этилмоқда. Бироқ улар Apple томонидан расман тан олинмаган. Купертинолик муҳандислар шу вақтга қадар сурат сифатини оширувчи қурилмалар устида ишламаган, компания фикрича iPhone шундоқ ҳам яхши сурат олади.