Бу сафар расман: Apple ўзининг iPhone'ларини USB-C билан чиқаришини тасдиқлади

Бу сафар расман: Apple ўзининг iPhone'ларини USB-C билан чиқаришини тасдиқлади

Apple компанияси ўз iPhone'ларини USB-C билан чиқаришини расман тасдиқлади. Бу ҳақда компания дунё бўйлаб маркетинг бўлимининг бош вице-президенти, Грег Жосвиак хабар берди.

Жоанна Стерн, The Wall Street Journal журналисти WSJ Tech Live конференсиясида Европа Иттифоқининг USB-C ўтиш қонуни ҳақида гап очди ва Жосвиакдан компаниянинг ўз iPhone'ларидан Lightning портини олиб ташлашиши эҳтимоли ҳақида сўради.

"Шубҳасиз, биз риоя қилишимиз керак; бошқа танловимиз йўқ" дейди Грег Жосвиак.

Шунингдек, қачон биз USB-C портига эга iPhone'ни кўришимиз мумкинлиги ҳақида сўралганида Жосвиак "европаликлар (қонунчилар) европалик мижозлар учун вақтни белгилайдилар" дея жавоб берган. Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи қонунига кўра, барча мобил телефонлар ва планшет 2024 йилнинг кузигача USB-C'га ўтишлари керак.

Apple ўз қурилмаларида порт алиштиришга мажбурланаётганлигидан хурсанд эмаслигини маълум қилинган. Компания ЙИ қоидаларига амал қилишини айтишдан аввал Жосвиак Apple нима учун "ўз йўлидан юришини" ва инжинерларига ишонишини ҳақида кўп гапирган. Унинг қўшимча қилишича, Lighting'дан USB-C'га ўтиш кўплаб электрон чиқиндиларга сабаб бўлади.

Apple USB-C'га ўтмаслиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Миш-мишларга кўра, компания 2024 йилгача симсиз қувватланадиган портсиз iPhone ишлаб чиқариши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: One UI 5 янгиланиш жадвали чиқарилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.