Apple iPhone XS’нинг олд камерасини тузатди: энди камера одамларни ҳаддан зиёд чиройли қилиб юбормайди

  •   Saroy
  •  715
  •  24.10.2018 11:04

Apple iPhone XS’нинг олд камерасини тузатди: энди камера одамларни ҳаддан зиёд чиройли қилиб юбормайди

iPhone XS’нинг дастлабки эгалари олд камера фотографияни нотабиий қилиб олаётганидан шикоят қилишган эди. Гўё, камерага бьюти-фильтр ўрнатилгандек, расмда инсон териси текисланган, ранглари ўзгарган ҳолда чиқади. Apple ушбу муаммони тан олди ва уни iOS 12.1 янгиланишида бартараф этди. Бироқ ушбу янгиланиш ҳозирча очиқ бета-тестлаштириш босқичида турибди.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL камерасини iPhone XS Max билан таққослаб кўришди. Натижалар ҳайратланарли!

Ушбу муаммо  Smart HDR режими билан боғлиқ эди. У бир нечта кадрдан ягона расм яратарди. Эски алгоритм баъзан асосий кадрни танлар, шу боис юз озгина текисланган ҳолатда чиқарди. Натижада, чеҳра ҳаддан зиёд ёрқин ва тиниқ кўринади, деб ёзади The Verge нашри.

Умуман олганда, ушбу муаммо  софтда бўлиб чиқди, шу боис агар сизда ҳам iPhone XS бўлса  бета iOS 12.1’ни юклаб олиш лозим ёки ҳозирча селфини Smart HDR режимисиз қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Чегирмали iPhone Xs, Xs Max ва бошқа айфонларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 9 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!