Apple iPhone'ларга USB-C портини ўрнатишга мажбур бўлиши мумкин

Apple iPhone'ларга USB-C портини ўрнатишга мажбур бўлиши мумкин

Apple iPhone 14 сериясига ҳам Lightning портини ўрнатиши кутилмоқда. Бироқ компания Европа Иттифоқининг янги қонунлари сабаб кейинги йилги iPhone ва Apple қурилмларига Lightning портини ўрнатишдан воз кечиши мумкин. 

Электрон чиқиндиларни ва мижозлар учун мураккабликни камайтириш учун Европа Иттифоқи бир неча йиллардан бери USB-C плртини портатив қурилмалар учун стандарт зарядловчига айлантиришни мақсад қилган. Қонунга кўра ноутбук, планшет, камера, смартфонлар ва бошқа турдаги гаджетларнинг барчаси USB-C портига эга бўлиши керак. 

Ушбу қонунни қабул қилиш жуда узоқ вақт талаб қилиши мумкин. Таклиф этилаётган қонун ҳужжатларининг биринчи лойиҳаси бир неча йиллик музокаралардан сўнг жорий йилнинг январь ойида қабул қилинган эди. Ички бозор ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси юқорида айтиб ўтилган ўзгартиришларни киритди, кейин эса май ойида Европа Иттифоқи аъзолари учун миллий даражада қонунларни амалга ошириш бўйича муҳокамалар бошланишидан олдин у Европа Парламентида навбатдаги овозга қўйилди.

Бундан ташқари, Ички бозор ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маҳсулотларнинг зарядлаш имкониятлари ва қадоқда қувватлаш адаптери бор-йўқлиги ҳақида маълумотга эга бўлишини хоҳлайди. Шунингдек, Европа Комиссиясидан (Европа Иттифоқи ҳукуматининг ижро этувчи органи) 2026 йилгача симсиз зарядлаш учун худди шундай стандартни таклиф қилиш сўралган, бу эса Apple компаниясининг MagSafe зарядлаш технологияларига таъсир этади. 

Гарчи бу Европада фаолият юритувчи барча электроника компанияларига таъсир қилиши мумкин бўлса-да, асосий юк Apple компаниясига тушади, чунки у асосан Lightning портидан фойдаланади. Apple Европа Иттифоқининг режаларига қизиқмайди. Компаниянинг таъкидлашича, режа иқтисодиёт ва инновацияларга зарар етказади. Lightning аксессуарларининг улкан экотизими ҳам Apple'нинг қаршилигига сабаб бўлади. 

Яхшиямки, iPhone'лардан ташқари бошқа кўплаб қурилмалар USB-C портига ўтган. 14 ва 16 дюймли MacBook Pro ноутбуклари эса USB-C Thunderbolt 4 порти орқали қувват олади. Аммо улар фақатгина MagSafe қувватлагичи орқали тезкор зарядланиши мумкин. Гарчи бу икки портли стратегия кичикроқ планшет ёки смартфонларда иш бермаса-да, бу Apple'га ўзининг хусусий стандартини таклиф қилган ҳолда талабни қондиришга имкон беради. 

AirPods симсиз қулоқчинлари заряд қилиш учун ҳам Lightning портидан фойдаланилади. Бироқ Европа Иттифоқининг ҳозирги позицияси шундан иборатки, ақлли соатлар каби кичикроқ гаджетлар учун янги қоидалар амал қилмайди. Бу эса Apple'га баъзи маҳсулотларга яна Lightning портини ўрнатиши учун имконият яратиб беради. 

Ҳали ушбу қонунларнинг кучга киришига вақт бор. Шу билан бир вақтда янги iPhone 14 сериясига оид кўплаб янги маълумотлар сиздирилмоқда. Дастлабки маълумотларда iPhone 14 моделлари USB-C портига эга бўлиши айтилган эди. Кейинчалик эса бошқа хабарлар тарқалди. Унга кўра, Apple ҳамон ўз смартфонларига Lightning портини ўрнатишни давом эттиради. 

ЎҚИНГ: Samsung Apple'га ёрдам бермоқчи 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!