Apple iPod'ни қайта кашф қилмоқда!

Apple iPod'ни қайта кашф қилмоқда!

Apple'нинг AirPods қурилмаси 2016 йилда тақдим қилинганидан бери бир қанча ажойиб функцияларга эга бўлди, лекин улар ҳали ҳам iPhone ёки яқиндаги бошқа қурилма билан уланишни талаб қиладиган қиладиган оддий симсиз қулоқчинлар холос. Аммо бу яқин келажакда ўзгариши мумкин.

Patently Apple'нинг маълум қилишича (9To5Mac орқали), АҚШ Патент ва савдо белгилари идораси Apple компаниясининг янги дизайнга эга AirPods қувватловчи кейси учун патент берган. Қурилманинг ўзига хослиги шундаки, у олд томонида сенсорли дисплейга эга. Патентда келтирилган маълумотларга кўра, ушбу дисплей медиани бошқариш имконини беради. Масалан, сиз унда мусиқани бошқариш тугмаларига эга бўласиз. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас: экран Хариталар ва Об-ҳаво каби асосий иловалар билан бирга билдиришномаларни ҳам кўрсатиши айтилмоқда.

Foto: 9To5Mac

Шунингдек, патентда фойдаланувчилар Siri буйруқлари ёрдами бир иловадан бошқасига ўтиши мумкинлиги кўрсатилган. Патентдаги суратларнинг бири AirPods'даги мусиқани HomePod қурилмасига Handoff орқали ўтказиш мумкинлигини кўрсатади.

TechCrunch нашри ушбу янги AirPods кейсларига "iPod'нинг қайта кашф қилиниши" дея таъриф бермоқда: "Тақдим этилган маълумотларга қараганда, Apple iPod Touch ёки iPod Nano'ни эслатадиган, лекин симсиз қулоқчинларни заряд қилиш уясига эга бўлган нарсани патентлашга ҳаракат қилган".

Орадан 20 йилларча ўтгач, Apple расман ўтган йили ўзининг iPod маҳсулоти ҳаётига нуқта қўйди. Эҳтимол, симсиз қулоқчинлар кейсига айрим асосий функцияларни қўшиш iPod'ни замонавий дунёқа қайтариш имконини берар? Буни вақт кўрсатади.

"iPod'нинг энг зўр томони шундаки, сиз бутун мусиқа кутубхонангизни ўзингиз билан чўнтагингизда олиб юришингиз мумкин", – деган эди Стив Жобс 2001 йилда.

Маълум бўлишича, Apple ушбу патентни ўтган йилнинг сентабр ойида топширган. Apple ва умуман, бошқа техногигант компаниялар ҳам кўплаб мана шундай ноодатий ва инновацион технологияларни патент қилашади, лекин уларнинг жуда камчилиги реал ҳаётга тадбиқ қилинади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!