Apple ишлаб чиқаришдан олинган флагман айфонларини 170 долларгача арзонлаштириб сота бошлади

  •   DiMaX
  •  852
  •  04.02.2021 10:57

Apple ишлаб чиқаришдан олинган флагман айфонларини 170 долларгача арзонлаштириб сота бошлади

iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг тақдимоти муносабати билан Apple ўтган йилнинг октябрида iPhone 11 Pro ҳамда 11 Pro Max моделларини ишлаб чиқармай ва сотмай қўйган эди. Энди улар яна компаниянинг расмий онлайн дўконида сотувга қўйилди, лекин...

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Булар – бирор нуқсони туфайли харидорлардан қайтган ва Apple томонидан қайта тикланган (refurbished) смартфонлар бўлиб, одатда шунақа арзонроқ нархда, лекин барибир бир йиллик кафолати билан расман сотувга чиқарилади. Айни дамда юқоридаги икки моделдан ташқари, стандарт iPhone 11 модели ҳам қайта тикланган ҳолда сотилмоқда; шунингдек, бу моделнинг буткул янгиси ҳам савдодан олиб ташланмаган.

Қайта тикланган iPhone 11 смартфони хотира конфигурациясига қараб яп-янгисидан 100 доллардан 170 долларгача арзон сотиляпти. Refurbished қилинган iPhone 11 Pro ҳамда 11 Pro Max моделларидан олганда эса 150 дан то 170 долларгача тежаш мумкин.

Айни дамда қайта тикланган ўн биринчи авлод айфонлар фақат АҚШ ҳудудида савдога чиқарилган. Кейинчалик «худди янгидек» смартфонларини Apple бошқа ҳудудларда ҳам расман сота бошлайди.

Кўпчиликни қизиқтирган масала: хўш, ўзи қайта тикланган iPhone’лар ишончлими?Terabayt.uz’да айни шу мавзуда бир қатор хабар ва мақолалар чиқарганмиз. Жумладан, айни шу масалага Apple собиқ ходими аниқлик киритгани, қайта тикланган айфоннинг оригиналидан фарқлари, ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаш усули ҳақида билиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.