Apple кўчирмачилик қилмоқдами?

Apple кўчирмачилик қилмоқдами?

Xiaomi смартфонларида биринчи пайдо бўлган иккита функцияни Apple ўзининг iPhone 14 моделларида тақдим этмоқда. Ушбу функциялар икки томонда жойлашган ёруғлик сенсори ҳамда икки частотали GPS навигация тизими ҳисобланади. 

Apple учун бу биринчиси эмас, аввалроқ компания Android смартфонларидан ультракенг камера, тунги режим, иловалар жавони ҳамда жонли изоҳ функцияларини ўзлаштирган эди. Энди компания Xiaomi томонидан биринчи тақдим этилган икки функцияни ўзининг янги смартфонларида қўллади. 

Иккита сенсор билан яхшироқ автоматик ёрқинликни тақдим этиш функцияси 

iPhone 14 сериясининг техник варақлари шуни кўрсатадики, энди барча 14 моделларида иккита ёруғлик сенсори мавжуд. Mashable'нинг маълумот беришича, уларнинг бири олд панелда, қолган биттаси эса орқа панелда жойлашган. Бу ёрқинликни аниқроқ созлаш имконини беради.

MyDrivers маълумотларига кўра, бундай хусусият 2020 йилги Mi 10 флагманлардан биринчи пайдо бўлган эди. Кейинчалик ушбу имконият Google ҳамда Samsung смартфонларида ҳам яратилди. 

Икки частотали GPS iPhone'ларга ҳам етиб келди

iPhone'ларда биринчи марта пайдо бўлган яна бир хусусият бу Pro моделларга қўшилган икки частотали GPS функциясидир. Номидан айтиб турибдики, ушбу технология смартфондаги жойлашув аниқлигини ошириш мақсадида иккита GPS частотасидан фойдаланади.

Бу ўз навбатида Google Харита ва GPS билан ишловчи иловалардан фойдаланганда жойлашувни тезроқ аниқлашга ёрдам беради. Ушбу функцияни ҳам смартфонларга биринчи бўлиб Хиаоми тадбиқ этган, аниқроғи, Xiaomi Mi 8 модели биринчи бўлиб ушбу функцияга эга бўлган. Кейинчалик OnePlus, Samsung ва бошқа компаниялар икки частотали GPS'ни ўз смартфонларига ўрнатган эдилар.

Бу жуда ҳам кичик функциялар ҳисобланади. Бу йилги iPhone 14 моделлари янги 48МП камера, тирқишли дисплей, супер барқарор видео режими каби катта ўзгаришларга эга бўлди. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12T ва 12T Pro моделларининг техник кўрсаткичлари ҳамда нархлари ошкор қилинди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!