Apple компанияси App Store`ни дастурчилар учун бир ҳафтага ёпади

Apple компанияси App Store`ни дастурчилар учун бир ҳафтага ёпади

AppleInsider сайтида ёзилишича, ўз маълумотларини эълон қилишда App Store иловасидан фойдаланувчи iTunes Connect ресурси 22 декабрдан 29 декабргача ёпилади. Бу вақтда дастурчилар янги иловалар, ўйинлар ва бошқа дастурларни юбора олмайди.

«App Store`га энг ҳаяжонли мавсум кириб келди. Ишонинг, сизнинг иловаларнингиз янгиланади ва қишки таътилга тайёр бўлади. Илова ҳамда янгиланишлар 22 декабрдан 29 декабргача қабул қилинмайди”— дейилади Apple компанияси ахборотида.

Ишлаб чиқарувчилар барча маҳсулотлар App Stor`да акс этишидан аввал маъқуллаш учун юборилган, тасдиқланган ва режалаштирилган бўлиши лозимлигини эслатмоқда. iTunes Connect`нинг қолган хизматлари очиқ бўлади. Фойдаланувчилар эса App Store`дан оддий режимда фойдаланишлари мумкин.

Компания мурожаатнинг якунида дастурчиларга миннатдорлик билдириб, уларнинг меҳнатлари сабаб App Store`даги юклашлар сони 100 миллиардга етганини эътироф этади. Фирма магазинида сотилган иловалардан тушган фойда, ўтган йил билан солиштирилганда, 25 % фоизга, шартномалар эса 18 % фоизга ошган ва бу рекорд натижадир.

Қайд этиш керакки, Apple ҳар йили декабрнинг сўнги кунларида ҳамкорлари ва хизматчиларининг таътили кўнгилдагидек ўтиши учун iTunes Connect ресурсини ёпиб қўяди. Чунки Америкаликларнинг Роджество байрами айнан шу кунларда (24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси) нишонлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.