Apple компаниясининг махфий лабораторияси ошкор бўлди

Apple компаниясининг махфий лабораторияси ошкор бўлди

Махфий лаборатория деганда кўпчилик ноқонуний ва фитнакор хизматлар билан шуғулланувчи даргоҳни кўз олдига келтиради. Чўчишга ҳожат йўқ.

Асли жорий йилнинг апрелида очилган лаборатория бугунга келиб оммага ошкор бўлди. Мазкур даргоҳ Тайван шимолида жойлашган бўлиб, iPhone, iPad ва Mac қурилмалари учун дисплейлар яратиш устида ишлайди. Илгари микропроцессор ишлаб чиқарувчи Qualcomm Америка компанияси ва дисплей ишлаб чиқарувчи AU Optronics Тайван ширкати жойлашган бинони эгаллаган.

Apple инновацион экранларини яратиш устида 50тача ходим шуғулланади. Уларнинг бир қисми Qualcomm ва AU Optronics компанияларида ишлаган мутахассислардир.

Bloomberg журналистлари бинонинг ичкарисига киришга муваффақ бўлди. Apple логотипли пештахтада ташриф буюрганларни қайд қилувчи iMac қурилмасини, чекиш майдончасида Apple ID ёрлиғини таққан ходимларни учратишди.

Ходимлар лаборатория мутасаддилари тўғрисида ва ўз юмушлари хусусида сўз очмади. Apple бу хабарни шарҳламади.