Apple компьютерларини жосусликда айблашяпти

  •   DiMaX
  •  288
  •  13.02.2018 13:17

Apple компьютерларини жосусликда айблашяпти

FastLane асосчиси Феликс Краузе ўз блогида ёзишича, «тишланган олмали» компьютерлар учун ишланган иловалар жосуслик қилиши мумкин. Яъни, улар фойдаланувчининг рухсатисиз ва унга билдирмасдан, фон режимида дисплейдан скриншотлар ола билади.

ЎҚИНГ: HP ноутбукларида жосус бор экан!

Бундан ташқари, Mac’лар ҳимоясидаги «тирқиш» экрандаги матнни англаш имконини беради. Бунинг оқибатида эса компьютер эгаси экранда кўраётган махфий ва шахсий маълумотларни, пароллар, хатлар ва манзилларни хакерлар ҳам кўра оладилар.

Буларнинг барчасини эса Mac учун иловалар ишлаб чиқарувчилар қўллайдиган CGWindowListCreateImage жиҳози ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Мазкур «туйнук» ҳақида аллақачон Apple’га хабар берилган. Муаммонинг ечими ҳозирча топилмаган.

ЎҚИНГ: Windows 10: сизни кузатишларига йўл қўйманг!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.