Apple криптовалюта мутахассиси излаяпти!

  •   DiMaX
  •  210
  •  28.05.2021 16:32

Apple криптовалюта мутахассиси излаяпти!

Купертинолик компания сайтида муқобил тўловларни ишлаб чиқиш бўйича мутахассис вакансиясини эълон қилди, деб ёзади UZZOOM. Номзодлардан рақамли ҳамёнлар, BNPL, Fast Payments, криптовалютаси ва бошқалар каби муқобил тўлов провайдерлари билан ишлаш тажрибаси талаб қилинади.

ЎҚИНГ: Telegram раҳбарига шахсий ассистент керак: БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёрмисиз?

«Биз ҳамкорлик ва бизнес моделларини шакллантиришда, амалга ошириш парадигмаларини аниқлашда, асосий ўйинчиларни аниқлашда ва альтернатив тўловлар бўйича стратегик ҳамкорлар билан муносабатларни бошқаришда сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз. Ушбу лавозим бизнесни доимий ривожланиши, шу жумладан ҳамкорларни излаш, музокаралар олиб бориш ва тижорат шартномалари тузиш, шунингдек янги дастурларни ишга тушириш учун жавобгар бўлади»? – деб вакансияда хабар берилган.

Таъкдлаб ўтиш жоиз, агар Apple криптовалюта билан ишлашни эълон қилса, Купертино гигантининг бозордаги мавқеини ҳисобга олган ҳолда, бу уларнинг йўналишига катта таъсир кўрсатиши мумкин.

ЎҚИНГ: Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!