Apple кутилмаганда Стив Жобс хотирасига бағишлаб инновацион девайс тақдим этяпти

  •   DiMaX
  •  710
  •  22.05.2020 17:55

Apple кутилмаганда Стив Жобс хотирасига бағишлаб инновацион девайс тақдим этяпти

Купертинолик корпорация Apple Glasses (ёки Apple Glass) номли тўлдирилган борлиқ ҳамда аралаш реаллик технологияларига эга кўзойнак тайёрлаётгани ҳақида анчадан бери хабарлар тарқалган. Apple ҳатто соҳа янгиликларини билиш учун, гарчи ўзи иштирок этмаса-да, CES 2019’га ўз мутахассисларини «жосус тарзида» жўнатган. Ўтган йили бу гаджетнинг бекор қилингани айтилган, лекин...

ЎҚИНГ: Apple анчадан бери тайёрлаётган бестселлерини ёпиқ тақдимотда кўрсатди

Сўнгги хабарларга қараганда, «тишланган олмали» корпорация стандарт версиядаги Apple Glass ақлли кўзойнакларини, балки унинг махсус талқинини ҳам тайёрламоқда. Бу – Apple асосчиси ва собиқ раҳбари Стив Жобс хотирасига бағишланган ва у ҳаётлигида таққан кўзойнак шаклидаги девайсдир.

Мазкур маълумотни тарқатган нуфузли инсайдер Жон Проссер (Jon Prosser) сўзларига кўра, бу версиянинг прототипини у ўз кўзлари билан кўрган. Стандарт талқиндаги Apple Glass нархи 499 долларга тенг. Ундан қимматроқ бўлаётган махсус версияни эса Steve Jobs Heritage Edition деб номлашади.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

Инсайдерга кўра, Apple Glass шу йил куздаги тадбирдаёқ – iPhone 12 смартфонлари намойиши изидан кенг оммага кўрсатилади. Аммо кўзойнакнинг тўлақонли тақдимоти кейинги йилнинг март ойларида бўлиб ўтади.

Apple билан алоқалари мавжуд бўлган Bloomberg нашри муҳаррири Марк Гурман (Mark Gurman) бу гапга ишонмасдан, Проссер маълумотларини «буткул уйдирма» деб атаган. Проссер эса унга попкорнли ҳамда кўз қисаётган смайлик билан жавоб берган. Демак, попкорнни ғамлаб, вазиятнинг боришини Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Стив Жобснинг болаларига буюрмаган бойлиги Telegram’га тикилди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!