Apple кутилмаганда янги iPad mini ва iPad Air планшетларини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  932
  •  19.03.2019 09:50

Apple кутилмаганда янги iPad mini ва iPad Air планшетларини тақдим этди

Купертинолик корпорация шу йил ёзнинг бошида WWDC 2019 тадбирини ўтказаётгани ва унда бир нечта янги маҳсулотларини намойиш этиши ҳақида ёзганмиз. Кеча эса у ортиқча шов-шувларсиз айрим планшетларини янгиланган талқинда тақдим этди.

ЎҚИНГ: Apple энг инновацион компаниялар рейтингида 1-дан 17-ўринга тушиб кетди! (+видео)

Улардан биринчиси янги iPad mini бўлиб, унинг ташқи кўриниши аввалгисидан фарқ қилмайди, аммо техник жиҳатлари замонавийлашган. Аввало, унга замонамизнинг энг кучли Apple A12 Bionic процессори ўрнатилган. Диагоналига 7,9 дюймлик экрани 2048х1536 пикселлик бўлиб, True Tone технологиясини қўллаб-қувватлайди. Булардан ташқари, у Apple Pencil стилусини ҳам қўллаб-қувватлайди. Янги планшет 8 ва 7 мегапикселлик камералар билан жиҳозланган.

Apple iPad mini кумушранг, қора ва тилларанг корпусларда, 64 ва 256 гигабайтлик доимий хотирага эга талқинларда тақдим этилган. Уяли алоқа модемининг мавжудлигига қараб булардан кичик хотиралиси 400 ва 530 долларга, каттаси эса 550 ва 680 долларга нархланган. Планшетнинг расмий савдоси шу ҳафтада бошланади.

ЎҚИНГ: Адашмас башоратчи Apple бу йил чиқарадиган барча гаджетларни маълум қилди

Apple кеча янгилаган иккинчи маҳсулот – iPad Air планшети бўлади. Оддий iPad нархи 330 доллардан бошланса, янги iPad Air учун камида 500 доллар тўлашга тўғри келади. Бироқ у шунга арзийди: iPad Air экрани 10,5 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги 2224х1668 пикселга тенг. Шунингдек, у True Tone технологиясини ва Pencil стилусини қўллаб-қувватлайди. Бу планшетнинг ҳам «электрон юраги» сифатида Apple A12 Bionic танланган, камералари ҳам янги iPad mini’даги кабидир. Лекин янгиланган iPad Air дизайни эскича – экрани «кемтик»ларсиз, Home тугмачаси ҳамда Lightning порти сақланиб қолган.

Янгиланган iPad Air ҳам доимий хотирасининг ҳажмига кўра 64 ва 256 гигабайтлик версияларда чиқарилган. 64 гигабайтлигининг уяли алоқа модеми бўлмаган варианти 500, модемлиси эса 650 долларга баҳоланган бўлса, 256 гигабайтлиги тегишлича 630 ва 780 долларга нархланган.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 1 159 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли планшетларни, шу жумладан iPad’ларни ҳам сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: AnTuTu’нинг янги рейтингида iPad Pro 2018’лар етакчи (2019 йил февраль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!