Apple M1 Ultra чипи тақдим этилди

Apple M1 Ultra чипи тақдим этилди

Кечаги тақдимот давомида Apple компанияси Mac Studio компьютери учун ARM га асосланган M1 Ultra чипини эълон қилди. 

M1 Ultra аслида Apple UltraFusion деб атайдиган янги ўзаро уланиш архитектураси билан бирлаштирилган иккита M1 Max чипи ҳисобланади. Бунда 2,5 ТБ/с ўтказиш қобилиятини таъминловчи силикон интерпосер ишлатилади. Бу плата орқали уланган иккита алоҳида чип билан солиштирганда кечикиш ва тармоқ кенглиги билан боғлиқ муаммоларни камайтиради. 

M1 Max ресурсларини икки баравар оширганлиги сабабли, M1 Ultra чипи 20 ядроли процессор, 64 ядроли GPU ва 32 ядроли Нейрон двигателига эга, уларнинг барчаси M1 Max'дан икки баравар кўп. 

Apple одатдагидек ўзининг янги чипини бошқа чиплар билан таққослаб кўрди. Компания M1 Ultra кўп босқичли вазифаларда Intel Core i9 12900K процессоридан кучлироқ эканлигини айтмоқда. Бироқ бу қайси вазирлар эканлиги ҳақида ҳеч қандай батафсил тавсилот берилмади. 

GPU унумдорлиги нуқтаи назаридан, 64 ядроли модель Nvidia GeForce RTX 3090'дан 200 Вт камроқ қувват сарфлайди ва Nvidia картасидан юқорироқ унумдорликни тақдим этади. 

M1 Ultra 128ГБ гача бирлаштирилган хотира билан созланиши мумкин. Бошқа M1 моделларида бўлгани каби, ушбу хотиранинг бутун ҳажми ҳам CPU, ҳам GPU учун мавжуд. 

Медиа двигатель блокининг икки баравар кўпайиши туфайли M1 Ultra медиа декодлашда ақл бовар қилмас вазифаларни бажариши мумкин. Мисол учун, чип бир вақтнинг ўзида 8K ProRes 422 видеонинг 18 тагача оқимини кўрсата олади.  Шунингдек, у бештагача дисплейни қўллаб-қувватлайди, улардан тўрттаси 6K Pro Display HDR ва биттаси 4K дисплей бўлиши мумкин.

Ва ниҳоят, дастурий таъминот нуқтаи назаридан, M1 Ultra иловаларга ягона процессор сифатида кўринади, яъни барча дастурлар ўзгартирилмасдан автоматик равишда ишлайди ва масштабланади.  Бундан ташқари, MacOS чип билан масштаблашган, шунинг учун у автоматик равишда чипнинг юқори унумдорлигидан фойдаланиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Янги iPad Air тақдим этилди: M1 чип ва 5G модем