Apple MacBook Pro Touch Bar’ни янгилади: ядроси ҳам кўпайди, хотираси ҳам ортди

  •   Saroy
  •  733
  •  13.07.2018 13:03

Apple  MacBook Pro Touch Bar’ни янгилади: ядроси ҳам кўпайди, хотираси ҳам ортди

Ниҳоят Apple MacBook Pro ноутбукини янги Intel Coffee Lake процессорининг саккизинчи авлодига ўтказди. Аммо ҳаммасини ҳам ҳам эмас. Компания фақат  Touch Bar панелли эски моделларини янгилади.

ЎҚИНГ:2018 йилнинг энг яхши ноутбуклари (15 май)

Apple MacBook Pro True Tone технологияси билан қўллаб қувватлантирилди. Энди дисплей ранги атрофдаги ёруғликка мослашади, бу Touch Bar’га ҳам тегишлидир. DCI-P3 ёруғлик кенглиги ҳам эсдан чиққани йўқ, панел ёруғлигининг кучи 500 кд/м² гача етди. “Капалак” механизмининг учинчи авлоди билан таъминланган клавиатура янада тинч ишлайдиган бўлди, муҳандислар клавишларнинг ёпишиб қолиши муаммосини ҳам ҳал қилишди, лекин буни қай даража уддалашганини вақт кўрсатади. Аккумулятор озгина катталашган, лекин ҳали ҳам аввалгидек тўлиқ қувватлантирилгандан кейин 10 соат ишлаши ҳақида маълум қилинган.

ЎҚИНГ:Қуввати энг узоққа етувчи 25 ноутбук

15-дюймли MacBook Pro’да олти ядроли процессор  (Core i7-8750H ёки Core i9-8950HK) ишлатилади. Шунингдек, дискрет графикаси  AMD Radeon Pro 555X ёки 560X, албатта  4 ГБ’ ли видео хотира билан. Тезкор хотирасининг энг юқори сиғими DDR4-2400  32 ГБ’га етади, аввалгиси 16 ГБ эди. Компания қурилманинг ишлаш самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланганини, яъни бу кўрсаткич 70 фоизга ортганини таъкидлашмоқда. SSD сиғими 256 ГБ ва  4 ТБ’гача етиши  мумкин. Бу аввалгисидан икки маротабага кўп, аммо энг юқори конфигурация шубҳасиз, қиммат туради. Формати 15.4-дюймли IPS-панел аввалгидек 2880x1800 пикселли, тўртта ташқи 4K-мониторига ёки иккита  5K-дисплейга уланиш имкониятига эга.

13-дюймли версиясида тўртядроли процессор Core i5-8259U ва Core i7-8559U таклиф этилади. Уларга қўшимча қилиб, 2017 йилги MacBook Pro’ даги иккиядроли чип ҳам берилади. Тезкор хотираси LPDDR3-2133  16 ГБ’гача,  2 ТБ’ли ичи мустаҳкам хотира. Формати 13.3-дюймли экран ўзгаргани йўқ (2560x1660 нуқтали), уларни иккита ташқи монитарга улаш мумкин.

ЎҚИНГ:Xiaomi ҳозиргина 8-авлод чипига эга Mi Notebook Pro'ни тақдим қилди

Apple T2 чипи нафақат Touch Bar’га,  балки хавфсизлик функциясига ҳам жавоб беради. Энди Siri “ақлли” ёрдамчи туфайли овозли буйруқни фаоллаштириш мумкин.   Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 5.0 модуллари ҳам бор.  Тўртта Thunderbolt 3 (USB-C) портининг исталганини қувватлантириш, маълумотларни узатиш ёки тасвирни чиқариш учун ишлатса бўладии.

Бундан ташқари, энди MacBook Pro ташқи видеокартани расман ишлата олади. Apple  дўконларида Radeon Pro 580 (8 ГБ GDDR5) графикали Blackmagic eGPU модели мавжуд. У 13-дюймли GPU моделидан саккиз маротаба тез. Қурилмалар нафақат ноутбукга тушади, балки  Thunderbolt 3 портли исталган Mac аппаратларига тушади.

АҚШда янгиланган 13-дюймли MacBook Pro  TouchBar билан 1800 доллар туради. 15-дюймли модель эса  харидор учун камида 2400 долларга айланади. Нархлар аввалгидай қолган, лекин янги топ конфигурацияли 32 ГБ ОЗУ ва  SSD 4 ТБ’лиси  нақ 6700 долларга сотилмоқда.

Янги қурилмасини ишлаб чиқаришни бошлаб юборгандан кейин Apple компанияси 2015 йилги  “анъанавий” клавиатурали, кардридерли ва тўлиқ ҳажмдаги USB-портли MacBook Pro’ни сотишни тўхтатди.

ЎҚИНГ:Microsoft Surface Laptop’нинг MacBook Pro’дан 7 устунлиги