Apple март ойидаёқ битта эмас, камида иккита мобил гаджет тақдим этади!

  •   DiMaX
  •  665
  •  19.02.2020 10:41

Apple март ойидаёқ битта эмас, камида иккита мобил гаджет тақдим этади!

Купертинолик корпорация iPhone SE 2 (ёки iPhone 9) смартфонини нмойиш қиладиган ва ҳатто савдога чиқардиган кунлари ҳақида ёзгандик. DigiTimes нашрига кўра, Apple ўша тадбирда яна битта мобил гаджетини тақдим этади.

ЎҚИНГ: Мартда чиқадиган iPhone 9 (ёки iPhone SE 2) қойилмақом реклама ролигида!

Apple ҳамёнбоп айфони билан бирга яна iPad Pro 2 планшетини ҳам нмойиш қилади, демоқда инсайдерлар. Мазкур қурилма хусусиятлари ҳақида маълумот кам, лекин у Apple A13X процессори (iPhone 11 туркумида қўлланган чипсетнинг яхшиланган версияси) базасида ишлаши айтилаётир. Шунингдек, бу айпад 12 дюймлик экран, стилус, қувватлаш ва ташқи хотира қурилмаларини улаш учун USB Type-C портига эга.

iPad Pro модели худди iPhone 11 Pro ҳамда 11 Pro Max смартфонларидаги сингари уч модулли камера билан ҳам жиҳозланади. Шунингдек, уни қўшимча моддий клавиатура билан ҳам таъминлашади, натижада бу планшетни ноутбук қилиб ҳам ишлатса бўлади.

Apple март ойида бўлиб ўтадиган тақдимот тадбирида iPhone 9 ҳамда iPad Pro 2 моделларидан ташқари, бошқа қурилмаларини ҳам намойиш этиши мумкин. Жумладан, айфонлар ва бошқа гаджетларни симсиз қувватлаш адаптери, шунингдек, AirTag номли гео-брелок ҳақида анчадан бери миш-мишлар юрибди.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг биринчи ярмидаёқ Apple чиқарадиган 6 гаджет