Apple'нинг устидан кулиш навбати Meta'га келди

Apple'нинг устидан кулиш навбати Meta'га келди

Кеча Марк Цукерберг ўзининг расмий Instagram саҳифасида янги WhatsApp рекламасининг суратини жойлаштирди. Рекламада Apple'нинг iMessage хабар алмашув хизмати "нишонга олинган" бўлиб, Марк пост тавсифига ўзининг WhatsApp иловаси ундан хавфсизроқ эканлигини ёзган.

"iMessage'га қараганда WhatsApp анча махфий ва хавфсизроқ бўлиб, у гуруҳларда ҳам тўлиқ шифрлаш хусусияти билан ҳам iPhone, ҳам Android қурилмаларида ишлайди." дейди Марк.

 
 
 
 
 
View this post on Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Mark Zuckerberg (@zuck)

Мета томонидан Нью-Йорк шаҳрининг Пенсилвания станциясида кўрсатилган реклама Apple'нинг яшил/кўк пуфакли iMessage хизмати ўрнига "махфий пуфакли" WhatsApp иловаси билан фойдаланишга чақиради. Шунингдек, хавфсизлик ва махфийликдан ташқари Цукерберг ўз постида WhatsApp'нинг янги функцияларини: барча суҳбатларни битта тугма билан йўқотиш ва ўтган йили чиқарилган тўлиқ шифрланган захиралаш хусусиятларини таъкидлаб, улар iMessage'да йўқлигини айтган.

Сўнгги ойларда Apple ўзининг бир нечта "ҳамкасблари" томонидан масхара қилиб келинмоқда. Масалан, охирга марта Google компанияси ўзининг шу ой бошидаги тақдимотида Apple'ни RCS'ни ўзлаштирмаганида айблаган бўлса, ундан аввал Motorola компанияси iPhone 14 Pro смартфонларидаги динамик ороли устидан кулган эди. Булардан аввал купертинолик компаниянинг "энг яқин дўсти", Samsung сентабр бошларида ўзининг букламафонлари ва Ойни юқори сифатда суратга олиш имконини берадиган сўнгги Ultra флагман смартфони билан мазах қилган эди.

ЎҚИНГ: WhatsApp ўзининг янги функцияларини 3D билбордда кўз-кўз қиляпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.