Apple мобил интерфейслар оламида инқилоб тайёрламоқда! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1931
  •  30.08.2018 12:23

Apple мобил интерфейслар оламида инқилоб тайёрламоқда! (+«жонли» видео)

Замонавий технологиялар борасида янгиликларни аксарият ҳолларда дастлаб Apple амалга оширишидан хабарингиз бор. Бошқа компаниялар бошида уларни танқид қилишади, аммо кейинчалик ўзлари ҳам эргашишади.

ЎҚИНГ: Илк iPhone'ни рақиблар қандай майна қилгани ва йўқликка равона бўлишгани ҳақида

Ушбу корпорация 2019 йилги смартфонлари учун ўзгача, бетакрор интерфейс тайёрлаяпти экан. Бу ҳақда iPhone’ларни териш билан шуғулланувчи манбаларга таянган ҳолда Жанубий Корея нашрлари хабар берган.

Кейинги миш-мишларга қараганда, купертинолик гигант янги қурилмаларида операцион тизим бўйлаб навигациянинг ўзгача усулларини қўлламоқчи. Мутахассисларнинг фикрича, 2019 йилги айфонларда тизимни бошқариш учун камера олдида қўл ишораларини бажариш керак бўлади.

Бундан ташқари, кореялик журналистларнинг фикрича, Apple 2019 йилги айфонларида қўлламоқчи бўлган ушбу технологияни Android-смартфон ишлаб чиқарувчилар ундан олдин яратишга шошилмоқда. Мана, қуйидаги видеода бу технологиянинг қандай ишлашини «жонли» тарзда кўришимиз мумкин:

3D-камералардан фойдаланган ҳолда шу каби ишоралар ёрдамида бошқариш тизими аввал фақат махсус дастурий таъминот орқали амалга оширилган. Аммо бозордаги бирорта йирик смартфонсоз бу технологияни ўз қурилмасига татбиқ этишга қизиқмаган.

Демак, бу борада ҳам Apple биринчи бўлиши кутилмоқда. Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз.

ЎҚИНГ: Юқори технология қурбонлари: роботлар, смартфонлар, видеоўйинлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!