Apple мукофотига сазовор ғолиблар – «iPhone’да суратга олинган» энг зўр расмлар эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  2817
  •  27.02.2019 11:26

Apple мукофотига сазовор ғолиблар – «iPhone’да суратга олинган» энг зўр расмлар эълон қилинди!

Жорий йилнинг январь ойи охирида Apple корпорацияси iPhone камерасида олинган фотосуратлар танловини эълон қилган, лекин ғолибларига бирор моддий рағбатлаштириш белгиланмаган эди. Шу боис танқидларга учраган Apple кейин ғолибларни тақдирлайдиган бўлганди.

ЎҚИНГ: 14 яшар ўсмирни Apple нега мукофотлаяпти?

Компания ушбу «iPhone’да суратга олинган» фототанловининг якунларини эълон қилди. Унда минглаб расмлар орасидан энг яхши бўлган ўнтаси ғолиб сифатида эътироф этилди.

Ғолибларнинг мазкур суратлари Apple баннерларида ва бошқа турдаги реклама материалларида қўлланади. Бунинг эвазига #ShotOniPhone ҳэштегли расмлар муаллифлари ҳақ олишади, аммо гонорар миқдори маълум қилинмаяпти.

Ғолиблар орасида нафақат янги моделлардаги айфонлар, балки ҳатто икки йил аввалги iPhone 7 камерасида олинган суратлар ҳам бор экан. Уларнинг барчасини юқори сифатларда томоша қилиш, шунингдек муаллифлари ҳақида маълумот олиш учун мана бу ҳавола орқали Apple расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳам айфон, ҳам айпад бўла олувчи iPhone X Fold буклама смартфони суратларда!