Apple мусулмонлар ассоциацияси Фаластинни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда

  •   DiMaX
  •  514
  •  22.05.2021 14:33

Apple мусулмонлар ассоциацияси Фаластинни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда

Купертинолик корпорация ходимлари компания раҳбари Тим Кук номига ёзилган ички хатни тарқатишмоқда. Аллақачон мингтача киши имзолаган мактубда Apple раҳбаридан фаластинликларни қўллаб-қувватлаб баёнот бериш сўралган.

ЎҚИНГ: ФБР жиноятчининг айфонини Apple ёрдамисиз ҳам оча олди! Лекин террорчиники...

Ушбу хат муаллифлари – Apple мусулмонлар ассоциацияси корпорациядан «миллионлаб фаластинликлар айни вақтда ноқонуний оккупациядан хабр кўраётгани»ни эътироф этишни сўрашмоқда. Фаластин томони жанговар ҳаракатлар бошланганидан буён 232 нафар фаластинлик, шу жумладан 65 нафар ёш бола ҳалок бўлганини маълум қилганидан кейиноқ мазкур мактубни чиқаришган.

Ассоциация аъзолари «иқтидорга ва таъсир кучига эга бўлганларнинг аксарияти Фаластиндаги вазият борасида яна ё сукут сақлаётгани, ё самарасиз нейтрал баёнотлар чиқараётгани»дан ўзларининг ҳафсалалари пир бўлганини эълон қилишган.

Бу ҳақда хабар берган The Verge нашрининг маълум қилишича, таҳририятнинг мазкур хат ҳақидаги саволига Apple ҳозирча жавоб қайтармаган.

ЎҚИНГ: Германия: «Учинчи жаҳон уруши кибермаконда бўлади, иштирокчилар ҳам маълум»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.