Apple нархни оширмоқда: ҳозирча Россияда

  •   Saroy
  •  220
  •  31.10.2018 10:36

Apple нархни оширмоқда: ҳозирча Россияда

Иккинчи тақдимотидан кейин Apple нафақат ўзининг интернет-дўконини янги маҳсулотлар билан бойитди, балки қолган маҳсулотларининг нархини ҳам оширди.

Нарх кўтарилиши янги iPhone — XS моделининг тақдимоти билан биргаликда бошланган эди. Бошқа мамлакатларда нарх ўтган йилги X’нинг нархида турибди, бироқ Россияда у қимматлашди. Энди компьютерлар ва планшетлар тахминан 10 фоизга қимматлашган. Экспертларнинг таъкидлашича, компания мамлакатда курснинг ҳамда қўшимча қиймат солиғининг ошиши сабабли шундай йўл тутган.

ЎҚИНГ: Apple энг қиммат MacBook Pro’ни атайлаб секинлаштираётгани фош этилди! (+видео)

Масалан, ўтган йилги  MacBook Pro 13’нинг  тачбарсизи ва 128 ГБлиси кечаги тақдимотгача 65 минг рубл турарди, энди эса Apple сайтида у 110 минг рубл деб ёзиб қўйилган. Асосий тачбарли MacBook Pro 13 модели  145 мингдан 153 минг рублгача оширилган.

Қолган компьютерлар ва iPad Pro 10,5 ҳам қимматлашган. Аммо энг кўп қимматлашгани iMac Pro'да кузатилди. Унинг энг кам нархи  43 минг рублга қиммат!

Кузатувчиларнинг фикрича, Apple маҳсулотларини Россияда қимматлаштирдими, ушбу амалёт бошқа мамлакатларда ҳам қўлланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Apple MacBook Pro Touch Bar’ни янгилади: ядроси ҳам кўпайди, хотираси ҳам ортди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!