Apple нима учун Samsung ва LG билан ҳамкорликка киришди?

Apple нима учун Samsung ва LG билан ҳамкорликка киришди?

Apple бу йил кузда тақдим қиладиган iPhone 13 Pro ва 13 Pro Max смартфонлари LTPO OLED панеллар билан жиҳозланади. DigiTimes нашрининг ёзишича, купертиноликларга ушбу панелларни Samsung ва LG таъминлаб беради.

ЎҚИНГ: Энди намойиш этиладиган iPad Pro ва iPad mini 6 илк «жонли» суратларда!

Айни дамда, иккала корейс компанияси ўзларининг iPhone'лар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилувчи йиғув линияларини LTPO ишлаб чиқаришга мослаштириш жараёнида. Бироқ январь ойида The Elec нашри бу йил Apple'га фақат Samsung дисплей етказиб бериши, LG эса келаси йилдан таъминотчига айланиши ҳақида хабар берганди. Агар DigiTimes маълумотлари тўғри бўлиб чиқса, Apple, ўзи хоҳлаганидек, бу йилдан бошлаб иккита таъминотчига эга бўлади.

Стандарт iPhone 13 ва iPhone 13 mini моделлари эса LG ва BOE етказиб берадиган эскича LTPS OLED панеллар билан жиҳозланади. LTPO экранлар энергия тежамкор бўлиб, уларда мослашувчан янгиланиш частотасини жорий қилиш осонроқ. Шу сабабдан, Pro бўлмаган iPhone'лар бу йил ҳам 120Hz экранга эга бўлмаслигини кутаверинг.

BOE ҳам Купертинога LTPO панеллар етказиб беришга қизиққан эди, бироқ компания йиғув линияларини бунга мослаштиришга улгурмаган. Кейинги йили ишлаб чиқарилувчи iPhone'ларнинг барчаси (SE моделлардан ташқари) LTPO панель билан жиҳозланиши кутилмоқда. Шу боисдан, қўшимча таъминотчига эга бўлиш Apple'га фақат фойда келтиради.

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, iPhone 13 серияси сентябрда тақдим қилинади. Бироқ агар таъминот занжирида узилишлар юзага келса, Apple тақдимотни яна октябрга кечиктириши мумкин.

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: ҳар қандай iPhone’ни энди Galaxy’га «айлантириш» мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.