Apple’нинг «ақлли» ёрдамчиси Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилди!

  •   DiMaX
  •  3067
  •  23.11.2018 15:09

Apple’нинг «ақлли» ёрдамчиси Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилди!

iPhone фойдаланувчилари ундаги «сунъий онг»га асосланган Siri овозли ёрдамчисидан у-бу нарсаларни сўраб туришади. Аммо бу «ақлли» ёрдамчи жуда катта миқёсда «қовун тушириб» қўйди...

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Гапнинг қисқаси, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёшини инглизчалаб сўраган iPhone фойдаланувчиларига жавобан Siri у ҳақидаги қисқа маълумот билан бирга... эркаклик аъзоси суратини кўрсата бошлаган!

Аниқланишича, бунга интернетдаги эркин энциклопедия – Wikipedia сабабчи экан. Биласизки, уни интернет фойдаланувчилари таҳрир этиб, мақола жойлашлари ва мавжудларини таҳрирлашлари мумкин. Бундан фойдаланиб қолган безорилар эса Дональд Трампнинг портрети ўрнига ўша расмни жойлаб қўйишган.

Siri эса маълумотларни айнан Wikipedia’дан олади; шу тариқа, айнан президент ҳақидаги саволга жавоб олинадиган саҳифага ҳалиги сурат жойланган бўлгач...

Айни дамда Wikipedia’даги ўша саҳифа аллақачон тўғрилаб қўйилган, кибер-безори қўлга олинган ва Siri ҳам бу борада «адашиб» кетмаяпти. Аммо бунгача бутун дунё бўйлаб миллионлаб кишилар ушбу можародан хабар топиб, кўпчилиги амалда гувоҳ бўлиб ҳам улгуришди.

ЎҚИНГ: Трамп Samsung'га қарши уруш очди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!