Apple’нинг энг кўп сотилаётган гаджети маълум бўлди – бу iPhone эмас!

  •   DiMaX
  •  1387
  •  04.05.2019 17:00

Apple’нинг энг кўп сотилаётган гаджети маълум бўлди – бу iPhone эмас!

Купертинолик корпорация маҳсулотлари деганда, биринчи ўринда iPhone эсга келади, аммо унинг бошқа гаджетлари оммабопроқ экан. Уларнинг сотилиши бўйича Above Avalon таҳлил компанияси ўтказган тадқиқот натижалари ҳам буни исботлаб турибди.

ЎҚИНГ: Триллионга навбатдаги сакраш: Apple яна энг қиммат компанияга айланди

Натижалар ҳалол ва объектив бўлиши учун, Above Avalon экспертлари гаджетларни баҳолашга ўзгача ёндашувни амалга оширишди. Яъни, ҳар бир девайснинг савдоси бошлаганидан кейинги икки йил мобайнидаги сотилиш кўрсаткичлари ҳисобга олинди.

Мана, тадқиқот натижалари қуйидаги графикда акс этган:

Кўриб турганингиздек, Apple маҳсулотлари орасида сотилиш бўйича мутлақ етакчилик iPad планшетларига тегишли экан. Мутахассисларнинг фикрича, бунда iPad Pro профессионал планшетлари, шунингдек ҳамёнбоп iPad (2017) ҳамда iPad (2018) версияларининг ўрни катта.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги (2019 йил апрель): ғолиб – бултурги iPad Pro, энг зўр iPhone эса – атиги бешинчи ўринда!

Рўйхатдаги иккинчи ўринни AirPods қулоқчинлари ҳамда iPhone смартфонлари ўзаро бўлишиб олишган. Бир сўз билан айтганда, Apple қулоқчинлари оммабопликда унинг смартфонларини қувиб етган.

Гарчи юқоридаги графикда – Apple маҳсулотлари кесимида олиб қараганда паст кўрсаткичлар намоён этган бўлса-да, Apple Watch смарт-соатлари ва iPod’лар ҳам яхши сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда Apple планшетлари, смарт-соатлари, қулоқчинлари ва смартфонлари тегишли кафолати билан савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да iPhone’лар ҳам арзонлашди – нархлар билан танишинг! (2019 йил 30 апрель)